loader
Foto

Назарбоев: Худога шукурки, қозоғистонликлар ҳеч қаерда мардикорлик қилмаган

"Самал Еслямова фильмда Қозоғистонни ажойиб тарзда тарғиб қилиб, энг яхши аёл роли учун мукофотни қўлга киритди. Энг асосийси – муҳожирларнинг хориждаги аҳволини кўрсатди. Худога шукурки, мен доим айтиб келганимдек, мустақилнинг 27 йили давомида қозоғистонликлар ҳеч қаерда мардикорлик қилмаган. Актриса эса бу одамларнинг ҳаётидаги қийинчиликларни ошкора кўрсатди, катта санъат ва иқтидор билан кўрсатди", - таъкидлади президент.

Қирғизистонлик муҳожир аёлнинг тақдири ҳақида ҳикоя қилинадиган "Айка" фильмини россиялик режиссер Сергей Дворцевой суратга олган. Бош ролни қозоғистонлик актриса Самал Еслямова ўйнади. Фильм Германиянинг Котбус шаҳрида бўлиб ўтган 28-халқаро кинофестивалда Гран-при қўлга киритди. Шунингдек, фильм жюри мукофотига ҳам сазовор бўлди. Бу фильм «Оскар» мукофоти шорт-листидан ҳам ўрин олди. Фильм 2018 йил Канн кинофестивали конкурсида ҳам қатнашди ва бош роль ижрочиси Самал Еслямовага энг яхши аёл роли учун мукофот келтирди.