loader
Foto

Дунёвий олий таълим муассасаларида диний илмлар мажбурий фанга айланиши мумкин

Форум қатнашчиларининг сўзларига кўра, Фан ва таълим вазирлиги амалдорлари ва мос келувчи диний мазҳаблар томонидан православие, иудаизм ва ислом учун курслар «паспорти» маъқулланган.

Россия Федерацияси президентининг ички сиёсат бўйича бошқарма ходими Сергей Мельниковнинг қайд этишича, илоҳиёт илмий ривожланиш учун катта салоҳиятга эга ва бу жиҳат келгусида янада катта аҳамият касб этиб боради. Сергей Гаврилов, фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича Дума қўмитаси раиси, қўшимча қилдики, илоҳиятни билмасдан туриб замонавий дунёнинг айрим қонуниятларини тушунишнинг имкони йўқ. Айнан шу сабабли, қатор экспертларнинг фикрига кўра, илоҳиёт Россиядаги барча олий таълим муассасаларида мажбурий фан бўлиши лозим.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР