Шу ҳафта ҳаётининг сўнгги йилларида глобал исиш, ижтимоий тенгсизлик ва атроф-муҳит муаммолари каби масалаларга катта эътибор каратган британиялик физик ва фанни тарқатувчи одам, дунёга машҳур Стивен Хокинг вафот этганига бир йил бўлди.
1960-йилларнинг бошларида Хокингда амиотрофик склероз аниқланди ва бу кейнчалик фалажликка олиб келди. Шифокорлар унинг атиги 2,5 йил умри қолган деб ҳисоблашганди. Ўшанда Хоакинг 21 ёшда эди, лекин у фан устидан ғолиб чиқди ва 76 ёшгача умр кўрди. Эҳтимол, бу мўъжиза ҳар қандай вазиятдан қатъи назар, уни тўхтатиб ҳам, ўзгартириб ҳам, унга тўсқинлик қилиб ҳам ва ҳатто уни инкор қилиб ҳам бўлмайдиган Аллоҳнинг тақдири намоён бўлишининг яна бири ҳисобланади.
Британиялик астроном Усама Ҳасан, Хокинг билан тақдир, қисмат ҳақида бўлиб ўтган суҳбатни эслар экан, айтадики, суҳбат давомида Хокинг қуйидаги хулосага келган: «Ҳамма нарса тақдири азалданми? Ҳа, ҳаммаси тақдирдан, балки тақдирдан эмасдир, чунки биз буни ҳеч қачон била олмаймиз!»
Усаманинг сўзларига қараганда, Хокинг бундай хулоса фойдасига далиллар келтириши шундан иборат эдики, гарчи физика қонунлари ҳамма нарсани белгилаб бера олсада, биз келажакни олдиндан айтиб бера олмаймиз, чунки бунинг учун бир вақтнинг ўзида миллионлаб (ноаниқ-чексиз кўплик) чизиқсиз тенгламаларни ечишга тўғри келган бўларди, бунинг эса имкони йўқ.
Америкалик олим Омид Сафи мисол тариқасида Хокингдан бошқа бир иқтибос келтириб ўтади: «Агар у сизни севган инсонлар учун уй бўлмаганида, коинот каби бўлади».
Келиб чиқадики, ҳаётнинг мазмуни ва мақсади бу – барчамиз маҳлиё бўлиб қарашга интиладиган коинотдир. Ҳаёт бойлиги бизни муҳаббатни англашга ўргатади.
Худонинг марҳамати
Маълумки, Хокинг кўп марталаб, унинг фикрига кўра, Худо йўқ деб айтган. Аммо, диндор одамнинг ҳаёти мазмун излашда ва Худони англаш истагида ўтади. Худо нима деган саволни излашда? Унинг тажрибаси ва кечинмалари унинг онгида Худо концепциясини шакллантиришга имкон беради.
Диндор кишилар каби, Стивен Хокинг ҳаёти ҳам изланишларда ўтган, бироқ фан қўйган саволларга жавоб топишда. Бир куни Хокинг айтгандики: «Гравитация қонуни каби қонунлар бор экан, Коинот ўзини ҳеч нарсадан ярата олади. Шу сабабли Худони баҳона қилишнинг кераги йўқ…».
Лекин гравитацияни Худо яратмаганмиди? Муқаддас Қуръонда Аллоҳ таоло марҳамат қиладики, биз ҳаммамиз қобилиятларимизга яраша синовдан ўтамиз. Айримлар учун бу мулк билан синаш бўлади, бошқалар учун – оила билан.
Хокинг учун, афтидан, касаллик ва жисмоний чекловлар синов бўлган. Лекин шунга қарамай, у Аллоҳ Таоло Муқаддас Қуръонда амр қилган нарсаларни аниқ бажарди, чунончи: саволлар бериш, изланиш, ўйланиш, кашф қилиш, тушуниш. Унинг саволларга доимий жавоб излаши, саволлар қўйиши ва фикрлаши бизга коинот ҳақидаги фанни яхшироқ тушунишга имкон берди, демак, маънавиятимизни бойитди.
Хокинг бир неча бор «Илоҳ йўқ» деб айтган бўлса ҳам биз «Аллоҳдан бошқа Илоҳ йўқ» иборасининг бир қисмини энди айтган, қолганига ҳидоят етмаган деб ишонишни истадик.