loader
Foto

Исроил мусулмонларга юзлаб ракеталари билан зарба берди

Хавфсизлик кучлари бундай бир ерга ёпирилиб ўқа тутишни Ғазо секторидан Тель-Авивга қарата учирилган ва, ОАВ маълумотларига кўра, уриб туширилган иккита ракетага жавоб деб айтдилар.

ХАМАС ўзининг Тель-Авивни ўққа тутишга алоқадор эканлигини рад этди, лекин шунга қарамай, Исроил айнан шу ҳаракат объектларини ўз ҳужумларига нишон қилиб олди.

Шу аснода, Ғазо секторида 30 март куни нишонланадиган Ер куни ва «Қайтиш марши»нинг бир йиллиги муносабати билан кенг кўламли ҳаракатга тайёргарлик бошланди, хабар беради Palinfo.

Ташкилий қўмитада ҳикоя қилишларича, гап Исроил билан чегара бўйлаб жойлашган бешта Марш лагери негизида бўлиб ўтадиган тинчликпарвар ҳаракатлар ҳақида кетмоқда. Норозилик қатнашчиларининг асосий талаблари: қамални бекор қилиш, фаластинлик қочқинларнинг қайтиш ҳуқуқини амалга ошириш, пойтахти Қуддусда бўлган «тарихий мамлакатнинг географик яхлит ҳудуди»да Фаластин давлати мустақиллигини эълон қилишдир. 2018 йил 30 мартда акция бошланган пайтдан буён исроилликлар 270 дан ортиқ фаластинликни ўлдирди, ўнлаб киши ярадор бўлди, кўплаб одамлар ноирон бўлиб қолди.