loader
Foto

China.com (Хитой): нима учун Хитой мудофаа бюджетини оширмоқда?

Ҳарбий харажатлар, Хитой ҳукумати уларни қандай белгилашидан қатъи назар,  ВСНП и НПКСК сессияларида фаол муҳокама қилинади. 2019 йил мудофаа бюджети 1189,9 миллиард юанни ташкил қилди (177,6 миллиард доллар атрофида). Ўтган йил билан таққослаганда бу рақам ҳақида эшитгач, хорижий ОАВ дарҳол «Хитой таҳдиди назарияси» ва Хитойнинг ҳарбий харажатлари шаффоф эмаслиги асосида қуруқ қўрқитган ҳолда шовқин кўтардилар.

Биринчидан, бирон-бир мамлакат қуролли кучларининг дунёга таҳдид солиши мумкинлиги ҳақида у юритадиган ички ва ташқи сиёсатга қараб мулоҳаза юритиш мумкин. Хитой доимо тинч ривожланиш йўлидан борган, мудофаа ҳарбий сиёсатига риоя қилган. Хитой учун Ғарбда тарқалган кучли давлат албатта узурпатор бўлади деган фикр тўғри келмайди.

Бунинг устига, дунё тобора хавфсиз бўлмай қлмоқда, башорат қилинган ва башорат қилинмаган инқироз ва урушлар таҳдиди ўсмоқда. Хусусан, бу кўплаб мамлакатлар алоҳида бўлиб олишга ва совуқ уруш руҳида фикрлашга қайтиб, Хитойда рақиб кўрмоқда ва унга ҳар томонлама босим кўрсатишга интилади. Аслида, Хитой иқтисодиёти тез ривожланаётган, ўзининг миллий бирлигини, ҳудудий яхлитлигини, манфаатларини ҳимоя қилишга, шунингдек, ижтимоий ва сиёсий ҳимояланганликка мажбур мамлакат сифатида унинг ривожланиш натижаларини ҳмиоя қилишга қодир бўлган кучли мудофаа зарур.

Хитой жаҳон миқёсида тобора муҳимроқ ўйинчига айланиб бораётганлиги боис, жаҳонни ҳимоя қилиш учун халқаро миқёсдаги мажбуриятларни қабул қилиш керак. Хитойлик ҳарбий хизматчилар БМТ тичнликпарварлик миссияларида фаол қатнашмоқда, халқаро денгиз орқали қатнов йўллари хавфсизлигини таъминламоқда, бошқа мамлакатларга  ёрдам кўрсатмоқда, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва алоқаларни ривожлантирмоқда, бутун дунёда тинчлик ўрнатиш ва минтақаларда барқарорликка муносиб ҳисса қўшмоқда. Ҳозирги пайтда Хитой БМТга энг кўп тинчликпарварларни тақдим этади, уларнинг сони қолган бачар мамлакатлар тақдим этадиган аскарларнинг барчасидан кўпдир. Айнан шу сабабли ҳар йили ҳарбий харажатларнинг ўсиши ўз манфаатларини кўзлайдиган йирик давлат сифатида Хитойга қўйиладиган талабларга тўла жавоб беради

ХХР ҳарбий бюджетини ошириш «хавфсизлиги»га оддий таққослаш ёрдамида ишонч ҳосил қилиш мумкин. Армияга сарфланадиган халқаро миқдори бўйича Хитой дунёда иккинчи ўринда туради, лекин бу рейтингдаги етакчи – АҚШдан анча ортда қолади. 2018 йил 13 августда АҚШ президенти Дональд Трамп 2019 йил учун 716 миллиард доллар миқдорида мудофаа бюджетини тасдиқлади. Бу рақамни рейтингдаги тўққизта кейинги давлатнинг қуролли кучлари харажатлари йиғиндиси сифатида акс эттириш мумкин.

Таққослаш учун, 2018 йил АҚШ ҳарбий харажатлари 622 миллиард долларни, 2019 йил 716 миллиард долларни ташкил қилди. Шундай қилиб, сўнгги тўққиз йил ичида илк бор мудофаа бюджети йил давомида 10% дан ортиқ, қарийб 100 миллиард доллар ошди. Хитойда эса аксинча, 2016 йилдан бери мудофаа бюджети фақат ўнлаб миллиардга кўпайган. 2018 йилда у 8,1 фоизга ўсди ва 1107 миллиард юанни ташкил этди. 2019 йилда бу кўрсаткич 7,5 фоизга ўсиб, 1189,9 миллиард юанни ташкил этди (тахминан 177,6 миллиард доллар). Хитойни Қўшма Штатлар билан таққослаш мумкин эмаслиги аниқ ва "Хитой таҳдиди" ҳақида гапириш мутлақо ортиқча.

Энди бу пуллар қандай сарфланишини кўриб чиқайлик. 2019 йил Хитой мудофаа бюджети асосан миллий мудофаа мажмуини қўллаб-қувватлаш учун, шунингдек, армияни ислоҳ қилиш ва кенг кўламда модернизация қилиш учун ишлатилиши маълум қилинди. Ҳарбий-фуқаролик интеграцияси ва пул маблағларини ҳимоя қилишни яхшилаш жараёни жадаллаштирилади, давлат ёрдам тизими такомиллаштирилади, нафақага чиққан ҳарбийларнинг тиббий суғуртасини таъминлаш ва бошқа зарур шарт-шароитлар яхшиланади, демобилизация қилинган, нафақага чиққанларга ва давлатдан ёрдам оладиганларга тўловлар оширилади. Қўшма Штатлар, ўз навбатида, ускуналар, иш ҳақи ва ўқитиш харажатларидан ташқари, чет элда ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий базаларга кўп пул сарфлайди. Ушбу маблағлар "ҳарбий ҳаракатлар ва ҳарбий операцияларга тайёргарлик учун мўлжалланган мақсадли фонд" деб номланади, бу ҳарбий харажатларга ажратилган умумий миқдорнинг 8-10 фоизини ташкил этади. Шундай қилиб, қайси мамлакат ўзининг жанговар режаларини қўллаб-қувватлаш учун кўпроқ пул ажратаётганини дарҳол англайсиз.

13-чақириқ ВСНП иккинчи сессиясининг расмий вакили Чжан Есуй айтганидек, мудофаа харажатларини ўртача ва мўътадил даражада оширишни қўллаб-қувватлаш Хитой  миллий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўзгаришларга мослашиш ва хавфсизликни таъминлаш учун зарур. Хитойнинг чекланган мудофаа ресурслари фақат мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш учун мўлжалланган бўлиб, бошқа мамлакатларга таҳдид солмайди. Сенсациясевар айрим мамлакатлар ва оммавий ахборот воситалари «Хитой таҳдиди назарияси» ҳақидаги сафсаталарини йиғиштиргани маъқул.

Абу Муслим таржимаси