Эслатиб ўтамизки, 2019 йил 17 мартда Қирғизистонда туғилиб ўсган 23 яшар йигит бир маҳаллий аёлни зўрлади, шу куннинг ўзида одамлар турли мессенджерлар ва ижтимоий тармоқлар орқали муҳожирларга қарши митингга чиқиш даъвати билан хабарлар тарқата бошлади.
Норозилик акциясига рухсат берилмади, лекин у 17 март оқшомида бўлиб ўтди. Воқеа жойига келган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари экстремистик шиорларни айтиб бақираётган маст одамни ушладилар, минтақа маъмурияти раҳбари Федор Борисов эса зўрлашда айбдорлар жазоланишига ваъда берди.
Эртаси куни минтақа раҳбари Айсен Николаев ва Ёқутистон пойтахти мэри Сардана Авксентьева иштирокида "Триумф" спорт комплексида бўлиб ўтган йиғилишга бир неча минг киши келди, лекин шундан кейин тармоқда Ёқутистон аҳолиси муҳожирлар билан мустақил равишда текширув ўтказишга урингани қайд этилган видеолар пайдо бўла бошлади. Мисол учун, видеолардан бирида эркак киши муҳожирнинг пешонасига пистолет ўқталган, бошқаси эса «Ёқутистон бошқаради!» ҳайқириқлари билан автоматдан осмонга қарата ўқ узади.
"Ёқутистон. Инфо" маълумотларига кўра, иккала эркак полиция томонидан қўлга олинган. Улардан биринчисига қарши безорилик ҳақидаги модда бўйича жинои иш қўзғатилди, иккинчиси эса маъмурий жавобгарликка тортилди.
Шунингдек, 2019 йил 17 март куни рухсат этилмаган митингга келишга чақириқлар билан видео тарқатган эркак қўлга олинди. У маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақида Кодекснинг "Белгиланган тартибни бузганлик ёки йиғилиш, митинг, намойиш, юриш ёки пикет ўтказганлик" моддаси бўйича жавобгарликка тортилди.
Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қили органлари сабзавотлар сотиладиган расталарни ағдар-тўнтар қилган бир гуруҳ ёшларнинг ҳибсга олинганини ҳам маълум қилди. Уларнинг шахси ҳозирча айтилмаган.
Ёқутистондаги қирғизлар диаспораси раҳбари Жазбек Бекболиев, ўз навбатида, Ёқутистон кўчаларида калтакланган камида бешта ватандоши ҳақида хабар беди, деб ёзади РИА Новости.