Boeing 737 MAX 8 бортида 149 та йўловчи ва 8 нафар экипаж аъзоси бўлиб, бирон киши омон қолмади.
Самолет бортида 6 та мисрллик ҳам бўлиб, уларнинг орасида мамлакат интеллектуал элитаси вакиллари ҳам бор эди, хабар беради ArabNews.
Ҳалок бўлганлар рўйхатиа доктор Ашраф ал-Туркий, Миср тадқиқотчилик институтида пестицидларни ўрганиш бўйича департамент раҳбари ҳам бор эди. Ал-Туркий Африка ва Яқин Шарқдаги энг йирик, 6000 намунадан иборат ҳашаротлар коллекцияси учун жавоб берарди.
Самолетда, шунингдек, доцент Абдулҳамид Фарраж ва муҳандис Дуа Атиф Абдуссалом ҳам бор эди, улар қишлоқ хўжалиги соҳасида генетика тадқиқотларида ёрдам кўрсатиш учун Найробига йўл олганди.
Шунингдек, Африка иттифоқининг Найробидаги миссиясида иш бошлаши лозим бўлган мисрлик таржимонлар Сюзан Абу Фарадж ва Исмат Аранса ҳам ҳалок бўлди.
Олтинчи қурбоннинг исми Нассар Ал-Азб бўлиб, у Мисрнинг яхши дастурчиларидан бири саналаарди.