Хабар қилинишича, шайхнинг машинасига қарата олти-еттита ўқ узилди. Муфтий Усманий хусусий касалхонага келтирилди, бироқ унинг ўғли Имран Тақи унинг отаси билан бирга экани ва ҳаммаси жойида эканлигини маълум қилди.
Журналист Ансар Аббасий муфтий Тақий Усманий билан ҳужумдан кейин суҳбатлашди ва муфтий унга машинада хотини ва иккита невараси билан бўлгани, уларнинг барчаси соғ-омон қолганини хабар берди.
Полиция Карачида патрул сонини кўпайтирди ва шаҳар масжидларида қўриқлашни кучайтирди.
20 миллион киши яшайдиган мегаполис ва Покистоннинг тижорат маркази саналган Карачи, минглаб одамларнинг умрига зомин бўлган ўн йилликлар давом этган зўравонликдан сўнг, охирги йилларда полиция ва рейнжрлар тинчлик ва тартиб ўрната олган тинч шаҳар ҳисобланарди. Бироқ, маълумки, муфтий Усманийга бир неча марта таҳдид қилинган.
Муфтий Тақий Усманий замонамизнинг энг машҳур ханафий фақиҳларидан, ислом иқтисодиёти ва молия бўйича етакчи мутахассис, исломий билимларнинг турли соҳаларида кўплаб асарлар муллифи ҳисобланади. У Покистон Федерал шариат судида 1981 йилдан 1982 йилгача ва Покистон Олий суди Шариат апелляция коллегиясида 1982 йилдан 2002 йилгача судья бўлиб ишлган.
Аллоҳ таоло олимимизни ва унинг аҳли оилаларини Ўз хифзу ҳимоясида сақласин!