loader
Foto

Сурияда «халифалик» барҳам топгани ҳақида эълон қилинди

Унинг сўзларига қараганда, Багуз устидан назоратни қўлдан чиқаргач, ИШИДчилар тўлиқ мағлуб бўлди. Бунда омон қолган кам сонли террорчиларга қарши операциялар давом этади ва улар узил-кесил яксон қилингандан кейингина тўхтатилади, аниқлаштирди Бали.

Шу билан бир пайтда Дамашқда АҚШнинг Сурияда ИШИД устдидан қозонилган ғалаба ҳақидаги баёнот рад этилди. Суриянинг БМТдаги доимий вакили Башар ал-Жаафарийнинг қайд этишича, террорчилар аввалгидек «Рукбан» лагерида ва мамлакатнинг бошқа минтақаларида америкалик ҳарбийлар ҳимоясида.

Бунгача Эрон ҳукумати АҚШ ИШИД жангариларини Яқин Шарқдан Афғонистон, Марказий Осиё ва ҳатто Кавказга кўчириш ниятида эканлигини маълум қилганди.

Март ойининг бошида Сурия ҳукумати коалицияни бир неча бор тақиқланган қуроллардан фойдаланиш ва Багуз тинч аҳолисга ҳужум қилишда айблаганди. Дамашқ маълумотларига кўра, оқ фосфорли бомбалар қишлоққа 2 ва 4 март кнлари ташланди. Коалицияда анъанавий равишда ҳамма нарсани рад қилди.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР