loader
Foto

Абдуҳаким қори Ўзбекистон мусулмонлари идорасида маслаҳатчи лавозимига тайинланди

Жумладан, Халқаро алоқалар бўлими мудири муовини, Таълим бўлими мудири, “Кўкалдош” ислом билим юрти мудири, Тошкент шаҳридаги “Ислом ота” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилган. Шунингдек, кўп йиллар давомида Кувайт халқаро хайрия жамғармасининг Ўзбекистон ваколатхонаси бош вакили лавозимида ҳам хизмат қилган.

Ҳозирда Абдуҳаким қори Матқулов азим Тошкент шаҳрида қад ростлаётган “Оқ уй” жоме масжидининг имом-хатиби ҳисобланади.

Абдуҳаким қори Матқулов мўмин-мусулмонларнинг диний-маърифий эҳтиёжларини қондириш йўлида нашр эттирган бир неча китоблари халқимизга манзур бўлмоқда.

Аллоҳ таоло янги шарафли мартабани Абдуҳаким қори Матқуловга муборак айласин.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати