loader
Foto

Маданий хилма-хилликни бошқаришнинг француз модели: доимий қийинчиликлар

Француз жамиятидаги тарқоқлик ва давлатнинг ижтимоий сиёсати ҳақида кўп сонли масалалар 2015 йилнинг январида, қуролланган этник мусулмонлар «Шарли Эбдо» сатирик журнали редакциясида 12 кишини, кейинроқ эса – супермаркетда тўрт нафар яҳудийни отиб ташлаганидан сўнг кўтарилган. Француз сиёсатчилари Буюк Британиядаги маданий плюрализм экстремистларга хизмат қилади, деб доимий равишда таъкидлайди. Ҳозир улар чет элликлар ассимиляцияси билан «ҳимоя қилинган» ўз мамлакатида нималар рўй беряпти деган саволга жавоб топишлари лозим.

Францияда олти миллионга яқин киши ислом динига эътиқод қилади – бу Европадаги энг йирик мусулмонлар жамиятидир. 2011 йил «Ifob» ташкилоти томонидан ўтказилган тадқиқот шуни аниқладики, уларнинг атиги 40 фоизи ўзини исломга амал қилади, деб ҳисоблайди ва фақат 25 фоизи жума намозига боради. Бундан ташқари, келиб чиқиши шимолий африкали бўлган французлар кўпинча муҳожирлар ҳисобланади.

Аслида, уларнинг аксарияти иккинчи авлодда французлар ҳисобланади, уларнинг оталари ва оналари бошқа фуқаролар, жумладан, «Миллий фронт» тарафдорлари каби, Францияда туғилган [1]. Келиб чиқиши шимолий африкалик бўлган французларга «мусулмон» ва «муҳожир» ёрлиқларининг ёпиштирилиши бежизга эмас, балки давлатнинг уларни жамиятдан узоқлаштириш бўйича амалга оширилаётган режасининг бир қисми ҳисобланади.

Буюк Британияда бўлгани каби, Францияга иккинчи жаҳон урушидан кейин келиб қолган муҳожирлар биринчи авлоди шафқатсиз ирқчиликка дуч келган. Бироқ уларнинг фарзандлари ижтимоий дискриминация, ишсизлик ва полиция шафқатсизлиги билан муроса қилишга рози бўлмади. Аксарияти дунёвий характерга эга бўлган қатор ташкилотлар ёрдамида улар гоҳида зўравонлик ҳолатлари блан бирга кузатилган норозилик намойишлари уюштирган. Худди Буюк Британияда йигирма йиллар аввал бўлганидек [2], 2005 йил кузида Франция шаҳарлари бўйлаб тартибсизлик тўлқини бўлиб ўтди ва бу юзага келган жамият тузумида заиф нуқталар борлигини, ассимиляция сиёсати эса анъанавий ишчи кучи вакиллари ўртасида изоляция ҳиссини чуқурлаштиришини кўрсатади.

Географ Кристоф Гийюи[3] «шаҳарларни такомиллаштири ва ишлаб чиқаришни вайрон қлиши давомида шаҳар туманларидан сиқиб чиқариладиган аҳоли» ҳақида, «саноат марказлари ва қарор қабул қилиш марказларидан узоқда яшашга мажбур бўлган ва муваффақиятсиз интеграция ҳолатларида ўзини периферяда ҳис қиладиган»лар ҳақида гапириб, «периферия Францияси» атамасидан фойдаланади.

«Периферия Францияси» феномени иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар натижаси ҳисобланади, бироқ келиб чиқиши шимолий африкалик бўлган кўп сонли гуруҳлар «периферияга сиқиб чиқариш»ни этномаданий айнан ўхшашлик нуқтаи назаридан кўриб чиқади.

Ipsos компанияси ва Сиёсий тадқиқотлар маркази томонидан ўтказилган сўровга кўра, ҳар 10 француздан 7 таси мамлакатда «чет элликлар кўп» деб ҳисоблайди, 74 фоизи эса ислом француз жамиятига мос келмайди деб ҳисоблайди. Ислом миллий қадриятлар учун таҳдид сифатида тақдим этилиши сиёсий маданиятнинг ролини кучайтиради, балки фуқароларнинг ҳозирги ҳукмрон сиёсатдан норозилигини кучайтиради ҳам [4].

Аввалги маълумотлар шуни кўрсатардики, «муваффақиятсиз давлат ассимиляция сиёсати нуқтаи назардан хусусан араб ва мусулмон жамоатларига нисбатан Франциядаги айрим ёшлар исломий гуруҳларга сиёсий ва «жиҳодчи» гуруҳларга қўшилиши, шу тариқа мавжуд дискриминациядан норозилигини билдириши кузатилмоқда. Бундан ташқари, ишлаб чиқаришнинг тўхтатилиши ва мулкдор синфлар томонидан  шаҳар марказларида уларни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш йўли билан мулкчилик устидан назоратннг қайтарилиши жараёни кузатилмоқда. Ўз навбатида, у ерларда ўн йилилклар давомида яшаб келган камбағал фуқаролар шаҳар туманлардан француз жамиятида ҳукмрон маданият марказларидан узоқда жойлашган жойларга (banlieue) кўчиб ўтишга мажбур бўлмоқда. Натижада камбағаллар синфи периферияга сиқиб чиқарилиш аламини ҳис қилмоқда ва умумий ижтимоий мазмундан тушиб қолмоқда»[5].



---------------------------------------

[1] «Миллий фронт» (2018 йил 1 июндан - «Миллий бирлашув») – Франция консерватив миллатчи сиёий партияси, 1972 йил Жан-Мари Ле Пен томонидан асос солинган. Ҳозирги пайтда «Бирлашув» етакчиси партия асосчисининг қизи Марин Ле Пен ҳисобланади. Партиянинг сиёсий дастури Европадан ташқарида жойлашган мамлакатлардан иммиграцияни тўхтатиш, француз фуқаролигини олишда талабларни қаттиқлаштириш, муҳожирлар учун оилани тиклаш дастурларини тўхтатиш ва жамиятда дунёвий асосларни қарор топтириш ҳисобланади.

[2] қ. Муҳаммад Наджиб Ас-Саад. Западная Европа между культурным плюрализмом и социальной интеграцией. Меньшинства и проблема идентичности в западной Европе. // [Электронный ресурс] URL: http://alwatan.com/details/55196 - Прим. авт.

[3] Кристоф Гийюи (1964 йил туғилган) – француз файласуфи ва ёзувчиси, биринчи навбатда, «периферия Францияси» туфайли шуҳрат қозонган. Гийюи ўз асарларида Франция сиёсий элитаси саноат марказларидан қишлоқ ҳудудларга сиқиб чиқарилаётган қуйи синфлар билан алоқани йўқотганлигини кўрсатади. Мамлакатда «Миллий фронт»нинг оммавийлиги ўсиши шу билан изоҳланади.

[4] қ. Кинан Малик. Крах мультикультурализма: группа против общества в Европе. // [Электронный ресурс] URL: https://oktob.io/posts/2626 - Прим. авт. [5] См. Хидр Харун Ахмад. Европейская политика по отношению к меньшинствам. Крах политики мультикультурализма. // [Электронный ресурс] URL: https://ecnomics.iua.edu.sd/الاحداث/83-اخبار-الكلية/455-انتقادات-ذكية-لسياسات-أوروبا-تجاه-الأقليات-فشل-سياسة-التعددية-الثقافية.html - Прим. авт.

Абу Муслим таржимаси