loader
Foto

Оқсил молекуласи гувоҳлик беради: Худо бор!

Оқсил молекуласи тирик ҳужайранинг негизи ҳисобланади, у белгиланган аминокислоталар тўпламидан иборат. Оқсилдаги аминокислоталар сони 50 тадан мингтагача ва ундан ортиқ бўлиши мумкин. Бунда аминокислоталар фақат бир турда (L–аминокислоталар) бўлиши, қатъий кетма-кетликда жойлашиши ва ўзаро фақат пептид алоқа билан бирлаштирилиши лозим. Агар оқсил молекуласи тузилишида бу шартлардан биронтаси бузилса, у тирик материя бўғини бўла олмайдиган аминокислоталар бефойда тўпламига айланиб қолади.

Қатъий тартибга солинганлик заруратининг ўзи, мисол учун, ўртача оқсил молекуласининг 20 турдаги 500 та аминокислотадан иборат бўлиши молекуляр дунёнинг етарли даражада мураккаб конфигурациясидан далолат беради. Агар аминокислоталар керакли кетма-кетликда ўз-ўзидан юзага келиши мумкин деб фараз қиладиган бўлсак, бундай ҳолат эҳтимоли 1/10⁶⁵⁰, яъни 650 та нолдан иборат жуда катта сондан битта имкониятни ташкил қилади.

Бундай рақам қандай пайдо бўлган? Бу ерда ҳаммаси оддий математика. 20 турдаги аминокислоталарнинг ҳар бирини тўғри танлаш эҳтимоли 1/20 га тенг. 500 та аминокислотанинг ҳаммасини тўғри танлаш эҳтимоли эса 1/20⁵⁰⁰га тенг, бу 1/10⁶⁵⁰ демакдир.

Энди фақат L–аминокислоталар танлаш эҳтимолини ҳисобга оламиз. L ва D-аминокислоталар кимёвий бир хил таркибга эга, лекин учламчи структуралар қарама-қарши жойлашувида фарқ қилади. Бунда барча жонли организмлар оқсиллари фақат L-аминокислоталардан иборат, ва агар оқсил структурасида ҳеч бўлмаса битта D-аминокислота бўлса, у яроқсиз бўлиб қолади. Мавжуд икки хил аминокислоталар (D ва L) туридан L–аминокислота бўлиш эҳтимоли 1/2 га тенг. Оқсилда аминокислоталар 500 та бўлган ҳолларда уларнинг фақат L шаклда бўлиш эҳтимоли 1/2⁵⁰⁰тенг, бу эса  1/10¹⁵⁰га тенг, яъни 150-даражадаги 10 дан битта имконият.

Аминокислоталарнинг пептид алоқаси билан боғланиш эҳтимолини ҳисобга олиш қолди. Аминокислоталар бир-бири билан турли бирикмалар ҳосил қилади, лекин оқсил молекуласи пайдо бўлиши учун аминокислоталар ўзаро фақат пептид алоқа билан боғланган бўлиши лозим. Аниқландики, аминокислоталарнинг айнан пептид алоқа билан боғланиш эҳтимоли 50%, яъни 1/2 экан. Агар оқсилда 500 та аминокислота бўлса, умумий эҳтимоллик 1/2⁴⁹⁹га тенг, бу 1/10¹⁵⁰ демакдир, яъни 150-даражали 10 дан битта имконият.

Учала омилни ҳисобга олиш ва умумий эҳтимолликни ҳисоблаб чиқиш учун олинган эҳтимоллкиларни бир-бирига кўпайтириш керак.

1/10⁶⁵⁰ х 1/10¹⁵⁰ х 1/10¹⁵⁰ = 1/10⁹⁵⁰, яъни 950-даражали 10 дан битта имконият!

Тасаввур қилиб кўринг: 950-даражали 10 дан битта имконият! Имконият нолга тенг дейиш бу – ҳеч нарса демасликдир. Математикада 1/10⁵⁰ эҳтимолни нолга тенг ҳисоблаш қабул қилинган…

Калифорния Биология соҳасида эҳтимоллар бўйича илмий тадқиқотлар маркази вакили доктор Джеймс Копидж (James Coppedge) ҳайратда қолдирадиган ҳисоб-китоблар амалга оширди. Олим ягона протеи молекуласи тасодифий пайдо бўлиши имконияти эҳтимолини ўрганиш учун барча қонунларни қўллади. Унинг кашфиётлари инқилобий характерга эга. У бутун ер юзаси  - барча океанлар, барча атомлар, бутур ер қобиғи унинг тасарруфида бўлган дунё эҳтимолини ҳисоблаб чиқди. Кейин у аминокислоталар боғланиши улар табиатда боғланадиган тезликдан бир ярим триллион марта тезроқ рўй беришин тахмин қилди. Эҳтимолликларни ҳисоб-китоб қилиб, у ягона протеин молекуласи тасодифий пайдо бўлиши учун 10²⁶² йил керак бўлишини аниқлади. Бу 262 та нолдан иборат бўлган астрономик рақам бўлиб, Коинотнинг бугунги кундаги ёшидан ҳам катта.

Демак, Яратувчининг иштирокисиз ҳаттоки барча мураккаб бирлашмалар, ҳужайралар, органимзлар ва ҳ.к. ундан шаклланадиган ғишт - оқсил молекуласи каби жонли материянинг энг содда бирикмаси ҳам пайдо бўлиши мумкин эмас.

Бир сўз билан айтганда, оқсил ўзининг мавжудлиги биланон исботлайдики: Худо бор!

Абу Муслим таржимаси