loader
Foto

Макгрегор Ҳабиб Нурмагомедовнинг рафиқаси ва барча муслималарни ҳақорат қилди

Макгрегор ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Нурмагомедов билан унинг ҳижоб ва оқ рангли ҳарир рўмолга ўранган рафиқаси фотосуратини жойлаб, унинг ёнига оқ сочиққа ўралган калла фотосуратини қўйди ва коллажга қолдирган изоҳда муслимани «сочиқ» деб атади.

Тез орада Макгрегорнинг твити ўчириб ташланди, хабар беради Business Insider. Нурмагомедов мағлуб бўлган рақибининг ҳақоратига жавоб беришни ўзига эп кўрмади, бироқ спортчининг менежери Али Абдулазиз ирландияликнинг твитига ғазаб билан жавоб қайтарди ва уни Ислом устидан қўпол пичинглари учун қоралади