Туркия ушбу қирувчи самолетларни АҚШ раҳбарлигида ишлаб чиқиш дастури доирасида камида юзта F-35 Lightining II самолети харид қилишни режалаштирганди.
Аввалроқ АҚШ конгресси агар зенит ракета комплексларини харид қилиш ниятидан воз кечмаса, Анқарага F-35 етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид солганди. Вашингтонда Туркияга нисбатан бошқа таҳдидлар, жумладан, санкцияларни кучайтириш билан огоҳлантирилди. Лекин шунга қарамай, Туркия ҳукумати ўз қарорида собит қолди ва миллий хавфсизлик билан боғлиқ масалаларда ташқаридан босим кўрсатишга йўл қўйиш мумкин эмаслиги ҳақида бир неча бор баёнот берди.
Бунда Туркия президенти Эрдўған нафақат Трампнинг С-400 билан боғлиқ барча даъволарини рад қилди, балки Россиядан энг янги С-500 зенита ракета тизимлари харид қилиш режалари ҳақида ҳам маълум қилди.