Таъкидлаш жоизки, аёлларнинг ибодатхона қурилишига қўшган умумий ҳиссаси 5 кг тилла ва 32 млн рублдан ортиқни ташкил қилди. Аёллар маърифат бўлими раҳбари Айшат Нурмагомедова ўз мурожаатида ҳар бир аёлнинг қўшган ҳиссасини миннатдорчилик сўзлари билан қайд этиб ўтди. Шаҳарлар, туманлар, жамоат бирлашмалари ва алоҳида оилалар вакиллари сертификатлари билан тақдирландилар.
Бундан ташқари, мажлис давомида тадбирнинг ғоявий раҳнамоси бўлган Айшат Нурмагомедованинг фаолияти алоҳида қайд этилди. Унга Россия Федерацияси Давлат Думаси депутати Гаджимурад Омаров номидан «Исо алайҳиссалом номидаги ДПЧ қурилишида иштирок этгани ва ёрдам кўрсатгани учун» миннатдорчилик номаси топширилди.
Маърузалар оралиғида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламни мадҳ этадиган шеърлар ва нашидалар янгради. Болалар учун ҳам совғали викторина ҳам ўтказилди.
Аёлларга атиргуллар совға қилинди, улар мазали таомлар, чой ва ширинликлар билан меҳмон қилинди. Учрашув жамоавий дуолари билан якунланди.