loader
Foto

The Times (Буюк Британия): Қаззофий 30 миллион долларни Джейкоб Зуманинг бункерига яширган

Миш-мишларга кўра, Қаззофий бу пулларни ўлимидан сал олдин Зумага сақлаб туриш учун берган – қўзғолончилар Ливия диктаторини 2011 йилнинг октябрида ўлдирдилар. Аввалроқ 76 яшар Джейкоб Зума (Jacob Zuma) Қаззофийнинг пуллари ҳақида ҳеч нарса билмаслигини маълум қилганди.

Қаззофийнинг ўлимидан сўнг, Ливиянинг янги ҳукумати хорижда жойлашган пулларни қайтаришга уриниб кўрди. Янги ҳукумат бу пуллар давлатнинг мулки ва уларни қайтариш зарур деб ҳисоблади. Бироқ мамлакат ва унинг нефть бойликларини назорат қилиш ҳуқуқи учун қуролли гуруҳлар ўртасидаги давом этаётган кураш бу ҳаракатлар муваффақиятига халал бермоқда. Айрим маълумотларга кўра, Ливия ҳукумати ЖАР президенти Сирил Рамапосага (Cyril Ramaphosa) бу пулларни топишда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Рамапоса бу хабарларга ҳеч қандай шарҳ бермади. 66 яшар Рамапоса 3 март куни давлат хавфсизлик вазири ва ташқи ишлар вазири билан бирга Эстватини пойтахтига қироллик оиласи бошлиғи қирол Мсвати III билан учрашув ўтказиш учун ташриф буюрди. Уларнинг баҳс-мунозаралари мавзуси ҳақида хабар қилинмади. ОАВда ёзилишича, Рамапоса қирол билан Йоханнесбургнинг Тамбо аэропортида яна бир марта учрашди.

Қурол-яроғ хариди ҳақида битта битим билан боғлиқ коррупцияда айблов билдирилган Зума ўтган йил охирида суд жанубий африкалик солиқ тўловчилар уни ҳимоя қилиш учун пул тўламасликлари лозим деб қарор чиқарганидан сўнг ютқазилган суд ишлари бўйича барча харажатларни мустақил тўлашга мажбур бўлди.

Охирги бир неча йил ичида Башир Солиҳ (Bashir Saleh), «Қаззофийнинг банкири» деб аташган Ливия миллий фаровонлик фонди собиқ раҳбарини ЖАРда бир неча марта, жумладан, иқтисодиёт масалаларига бағишланган саммитда ҳам кўришди. Ўтган йили у Йоханнесбургнинг нуфузли ҳудудларидан бирида ўқотар қуролдан яраланди.

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2017 йилги махсус комиссияси ҳисоботига кўра, Ливиянинг йўқолган пуллари катта қисми Африка мамлакатларида жойлашган. Ушбу ҳисоботда Ливиянинг яшириб қўйилган пулларидан Жанубий Африканинг «Денел» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган зирҳли транспорт воситалари ва вертолётлар сотиб олиш учун 2013 йилда амалга оширишга қаратилган уринишлар ҳақида гапирилган.

2013 йил ЖАР ҳукумати БМТ талабларига мувофиқ Ливияга тегишли 10 миллиард рант (540 миллион фунт стерлинг атрофида) қайтаришини маълум қилган.

Зума Қаззофий билан қалин алоқада бўлган. 2011 йилнниг май ойида у Африка Иттифоқининг топшириғи билан сулҳ битими тузишга уриниб кўриш учун Триполига келган. ЖАР Зума раҳбарлиги остида НАТОнинг Ливияга берган авиазарбаларини кескин қоралаган.

Абу Муслим таржимаси