loader
Foto

Оилали эркаклар узоқроқ яшайди ва уларда жинсий ҳаёт ҳам яхшироқ

Бу вақтга келиб, - қайд этади Bild, - йигит ва қиз бир-бирини яхши билиб олган, бир-бирининг заиф ва ғалати томонларини ва албатта, афзалликларини билиб олган бўлади. «Ҳа» деган жавобни уч йил ва ундан ортиқ кутганлар ажрашиш рискини 50% га пасайтиради – буни Атлантадаги Эмори университети тадқиқот кўрсатди". Бунда, давом этади журналист, биринчи танишувдан кейинги 12-18 ой ичида тўй килиш кейинчалик ажрашиш эҳтимолини оширади, чунки бу пайтда «пуштиранг кўзойнакда» бўлиб, бир-биримизнинг асабимизга тегиши мумкин бўлган икир-чикирларни сезмаймиз.

"Чехияда ўтказилган тадқиқотда аниқланишича, оилали эркакларнинг умри узоқлиги 9 йилга аёлларда эса 7 йилга қисқаради. Бу эркаклар ҳақида уларнинг севимли аёллари кўпроқ ғамхўрлик қилиши, улар бир-бирига кўпроқ эътибор қаратиши билан боғлиқ. Бунинг устига, аёллар уларнинг эри мунтазам шифокор қабулида бўлишига эътибор қаратади", - дейилади мақолада.

"Америка оилани ўрганиш институт томонидан ўтказилган тадқиқотнинг кўрсатишича, оилали эркаклар бўйдоқлардан кўра 10-40% кўпроқ пул ишлаб топар экан. Улар камроқ ишдан бўшатилади ва касбда муваффақиятга кўпроқ эришади", - хабар беради нашр.

"АҚШ соғлиқ ва ижтимоий ҳаётни миллий тадқиқ этишга мувофиқ, никоҳда яшайдиган одамларнинг 51%и ўзининг жинсий ҳаётидан жуда мамнун. Бунда никоҳсиз жуфтликлар орасида бундайлар атиги 39%ни ташкил қилади. АҚШ да ўтказилган ижтимоий тадқиқотлар ҳам жами оилали эркаклар ва аёлларнинг 43%и «жуда бахтли» эканлигини кўрсатган. Бўйдоқлар орасида бундайлар атиги 20%ни ташкил қилади", - хабар беради Bild.

Манба: Bild

Абу Муслим таржимаси