loader
Foto

Салб юришлари ва салбчиларнинг тарихда қолдирган қонли излари

Ким сени бир чақирим йўл юришга мажбур қилса, у билан икки чақирим юр. Сендан сўраганга бер, сендан қарз олмоқчи бўлгандан юз ўгирма”. “Яна: “Қардошингни севгин, душманингдан нафратлан”, деб айтилганини эшитгансизлар. Лекин мен сизга айтаман: душманларингизни севинглар. [Сизни лаънатлаганларни дуо қилинглар. Сиздан нафратланганларга яхшилик қилинг. Сизнинг номингизга иснод келтирганлар учун,] сизга жабр-зулм ўтказганлар учун ибодат қилинглар”, деганлар.

Лекин, буларга қарама-қарши ўлароқ, ҳозирги Инжилларда Исо алайҳиссалом номидан шундай дейилади: “Мени ер юзига тинчлик келтириш учун келган, деб ўйламанглар. Мен тинчлик эмас, балки қилич келтиргани келганман. Одамни отасидан, қизни онасидан, келинни қайнонасидан ажратиш учун келганман. Одамнинг душманлари ўз уйидагилар бўлади” (Матто инжили, 10-боб, 34 – 36-жумлалар).

“Исо низога сабаб” сарловҳаси остида яна шундай дейилган:

“Мен ер юзига ўт ёқиш учун келдим. Ўт эндиёқ аланга олишини қанчалик истардим! Мен жуда оғир дард-аламни бошдан кечиришим керак. Бу амалга ошмагунча нақадар қийналаман! Мени ер юзига тинчлик келтириш учун келган, деб ўйлайсизларми? Сизга йўқ, аксинча, низо солгани келганман, деяпман. Зеро бундан буён бир уйда беш киши ўзаро бўлинган бўлади, учтаси иккитасига ва иккитаси учтасига қарши тарафкашлик қилади. Ота ўғлига қарши, ўғил отасига қарши, она қизига қарши, қиз онасига қарши, қайнона келинига қарши, келин қайнонасига қарши чиқади” (Лука инжили, 12-боб, 49 – 53-жумлалар)

Миссионерликнинг ошкора, қутурган кўриниши тарихдаги Биринчи ва Иккинчи салб урушлари (крестовый поход) мисолида янада яққол кўринади.

Ибн Асийр ўз тарих китобларида христиан босқинчилари бўлмиш салбчиларнинг салб юришлари вақтида Қуддусга киришларини шундай баён қилади: “Фаранжлар (яъни, европаликлар) Қуддусни босиб олгач, Шаъбон ойининг еттинчи куни, жума куни эрталаб, шаҳарга кириб келишди. Улар бир ҳафта давомида мусулмонларни қиличдан ўтказиб, қирғинбарот қилишди...”.

Биринчи салб юриши (1096-1099 йиллар) даврида христианларнинг эллик минг нафар лашкари Қуддусни қамал қилишди. Шаҳар халқи ҳолдан тойган, душман билан курашишга ортиқ мадори йўқ эди. Қамалдан қутулиш умиди бутунлай узилгач, мол ва жонларининг хавфсизлиги таъминланиши шарти билан душманга таслим бўлдилар. Салбчи лашкарбошилар Масжиди Ақсога кирганларнинг омон қолажакларини билдирди. Лекин улар сўзларида турмадилар, жон сақлаш мақсадида масжидга беркинган қариялар, аёллар ва болалар аёвсиз бўғизланди. Жомеъ тизза бўйи қонга ботди. Шаҳарнинг ёш-қари, эркак-аёл мусулмон ва яҳудийлардан иборат юз мингга яқин аҳолиси қатл этилди.

Салбчилар амири Рим папасига ёзган мактубида бундай деган эди: “Қуддусда бирорта мусулмон қолмади, ҳаммаси қатл этилди. Сулаймон масжидидаги мусулмонларнинг қони эса отларимиз тиззасига етди...!”

Бу воқеалардан саксон саккиз йил ўтиб, яъни, 1187 йилда буюк лашкар боши Салоҳиддин Айюбий (1138 – 1193 йиллар орасида яшаган) Қуддуси шарифни яна қайтариб олди. Лекин салбчиларга ўзлари қилгандек муомала қилмади. Салоҳиддин душманларга қирқ кун муҳлат ичида шаҳарни тарк этишга амр этди!!!

“Рим папаси ва бошқа диний раҳнамолар бошчилигида Ислом оламига қарши қайта-қайта салб юришлари қилдилар. Юз йиллар давомида фан-маданият ва илм маркази бўлиб, Оврўпага нур сочиб турган Андалус давлатини ер юзидан супуриб ташладилар. Уларнинг ваҳшийлигидан бешикдаги болалар ҳам беомон бўлди. Мусулмон номи бўлса бўлди, битта қўймай қирдилар. Мусулмонларнинг қонини дарё қилиб оқиздилар. Уларнинг қонли юришлари туфайли Ўрта ер денгизининг мовий суви қирмизига айланди. Салбчи насоролар денгиздан ўтиб мусулмон юртларини ишғол қилдилар. Қон тўкдилар. Зулм ўтказдилар. Кейинроқ келиб эса, барча мусулмон давлатларни масиҳий давлатлар ўз мустамлакасига айлантирди. Жаҳонда буюк жуғрофий кашфиётчилар сифатида номи машҳур бўлган оврўпалик шахслар аслида мусулмон юртларни босиб олишга тайёргарлик кўриш айғоқчилари эканлиги, улар сафарга чиқишдан олдин Папага христиан дини учун янги жойлар ва янги қавмлар топиб беришни ваъда қилиб, унинг дуоси ва изнини олганликлари маълум ва машҳурдир.

Ҳозир ҳам шу ҳол давом этмоқда. Бугунга келиб, дунёда Исломни холис ўрганаётган насронийлар мўмин-мусулмон бўлиб, кундан кунга сафлари кўпайиб бормоқда. Уларнинг акслари миссионерлар эса, “Қаршимизда битта душман қолди, у ҳам бўлса Исломдир” демоқдалар”.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР