loader
Foto

Кўзлaри кўр қочоқ қиз Қуръон қориясигa aйлaнди

Aфғонистонда қиз кўзи ожизлар учун Брайл шрифтида чоп этилган махсус мусҳаф (Қуръон нусхаси) бўйича шуғулланган. Туркия кўчиб келганларидан сўнг мусулмон қиз хофизлар тайёрлаш бўйича курсга ёзилди, ахир қиз ўз ҳаётини Муқаддас Китобсиз тасаввур ҳам қила олмасди.

Маҳаллий муфтият ходимлари афғон қизга қувонч билан ёрдам бериб, унга янги мусҳаф ҳадя қилдилар. У Қиршаҳарда Қуръон курсларида илк кўзи ожиз ўқувчи бўлди. Ҳамида машғулотларга укаси билан қатнарди. У ватанида 10 жузни ёд олган бўлса, қолга 20 жузни Туркияда ёдлади.

"Ҳа, менинг кўзларим ҳеч нарсани кўрмайди, лекин Қуръон мени зулматдан асрайди. Мен китобга бармоқларимни теккизган ҳолда ўқий оламан. Устозларимга мингдан-минг раҳмат",- деди Ўзбек.

Мураббий Нимет Угурлу икки йил давомида ўзига хос ўқувчи қиз билан шуғулланди. Унинг сўзларига қараганда, афғон қиз атрофдагиларга Қуръонни қанчалик севиш мумкин эканлигини кўрсатди.

"Ҳамида бизни илҳомлантиради. Мен авваллари ўқишга шунчалик қизиқиб қолган ва Қуръонни жон-дили билан севадиган одамни кўрмаганман. Ўз намунаси билан бу кучли қиз Aллоҳнинг каломини ўрганиш ва унинг амрларини ҳаётда қўллаш йўлида ҳеч қандай тўсиқ бўлиши мумкин эмаслигини намойиш этди",- деди Угурлу.

Ўзбек турли жамоатчилик тадбирлари ва йиғилишларида фаол иштирок этади. Унинг 2-3 дақиқалик чиқишлари, оятлар ўқиши ва нашидалар ижро этиши юзлаб кишиларнинг қалбини ларзага келтиради.

"Мен доимо Аллоҳга берган умри учун, У Муқаддас Китобни ўрганиш имкониятини бергани учун миннатдорчилик билдираман. Мен учун Қуръон – нур, йўл-йўриқ ва менинг муҳаббатимдир",- деди афғонстонлик Ўзбек қизи.