loader
Foto

Соқол соғлиқ учун фойдали: 6 та исбот

1. Тери саратони бўлмайди

Соқол – ўзига хос зирҳ: терини қуёшнинг зарарли таъсирларидан ҳимоя қилади. Оддийгина ҳимоя қилмайди балки зарарли ультрабинафша нурларининг 95 фоизини ўтказмайди. У билан юз териси ҳеч қачон тери саратонига учрамайди.



2. Аллергия ва касалликларга қарши

Айтишларича соқол бурун ичидаги туклар билан бир хил тамойилда ишлайди: бактериялар ва аллергенларнинг ўтишига қаршилик кўрсатади. Яъни уни юздаги яралардан ҳимоя қиладиган яна бир фильтр деб аташ учун барча асослар бор.



3. Қаришга қарши

Ҳа, соқоллилар савлатлироқ ва ёши каттароқ кўринади. Лекин қалин соқол қатлами остида терини зарарли ультрабинафша нурлардан ҳимоя қилади (1-бандга қаралсин). Шундай экан, агар соқолли кишини тўсатдан соч-соқоли олиб ташлашса, унинг у қадар ҳам қари эмаслиги, териси эса ҳали ёшлигини аниқлаш мумкин.



4. Тери инфекцияларига қарши

Соқол олиш терини қуритади. Шундан кейин намлантирувчи крем суриш шарт. Бу иш фақат соқол олинганидан кейингина қилинмайди. Чунки совуқ шамоллар, бояги ультрабинафша нурлар ва ҳ.к. табиий намланганликка зарарли таъсир кўрсатади. Қалин ва чиройли соқол билан ҳимояланган юз териси ҳақида эса бу гапрларни айтшига ҳожат бўлмайди.



6. Совқотишга қарши

Куппа-кундуздай равшанки: соқол совуқдан ҳимоя қилади, иссиқликни сақлайди ва унинг ташқарига чиқишига йўл қўймайди. Совуқдан сақланишнинг яна бир ишончли варианти бор – шарф ўраш. Лекин шарфни олиб, соқолли кишининг бўйнига ўрасангиз, янаям иссиқроқ бўлади.



Бонус: бу – сексуалликдир

Нью-Йоркда махсус тадқиқот ўтказилиб, унда иштирок этган эркакларнинг 53 фоизи тан олишича: “Биз соқол билан ўзимизни анча ишончли ва жалб этувчан ҳис қиламиз“.

Нью-Йоркда ўтказилган сўровга оид яна бир статистика: сўровда қатнашган эркакларнинг 55% фоизи юзида соқол-мўйлови бўлганлиги учун доимо хушомадга дуч келадилар. Шаъма қиламиз: агар жинсий ҳаётингни ўнгламоқчи бўлсан – соқол қўй.

Абу Муслим тайёрлади