Эндрю Нюберг ўзини насроний деб билади, бироқ диний амрларга амал қилмайди. Умуман олганда Худо борми ё йўқми, уни унчалик қизиқтирмайди. Марк Уолдман эса қип-қизил даҳри.
Олимларнинг эътиқоди ҳам китобга қўшимча қизиқиш уйғонишига сабаб бўляпти, чунки улар Аллоҳга бўлган иймон ҳақида ва умуман диний ҳаёт тарзининг одам мияси, асаб тизими ва рухиятига таъсир қилиши ҳақида ёзишган. Бу китобни ёзганлар диний амрларга риоя қилмайдиган шахслар бўлгани учун дарҳол ушбу китобга қўл силкитишга шошилманг. Ҳақиқатдан ҳам тадқиқотчилар ўзлари ўтказган тадқиқотлар натижасига материалистик нуқтаи назаридан баҳо беришга эринишмаган. Бизга бу олимларнинг шасхий фикрлари қизиқ эмас. Уларнинг илмий тажрибалар асосида олган тадқиқот натижаларига кўпроқ қизиқдик.
Аммо, бошида инсоннинг асаб тизими ҳамда олимлар ўз тадқиқотларида қандай усуллардан фойдалангани ҳақида зикр қилиб ўтишимиз ортиқча бўлмаса керак.
Демак, мия бош суякка ихчам тарзда жойлаштирилган 100 миллиард нерв хужайраларидан ташкил топган. Агар миянинг ўртача ҳажми 1200 куб сантиметр деб оладиган бўлсак, миянинг ҳар бир квадрат миллиметрида 80 000 нейрон жойлашган бўлади.
Хар бир нерв ҳужайраси новдаларга эга бўлиб, улар дендрит деб аталади. Уларнинг умумий сони 10 000 атрофида. Дендрит ёрдамида нейрон ва унинг атрофида жойлашган бошқа нейронлар ўртасида алоқа, боғланиш ҳосил бўлади. Ушбу алоқаларнинг сони триллион триллионларгача етади. Шу тарзда, нейронлар ўзаро бирлашиб, бир-бирига боғланиб, сон-сонқсиз нейрон алоқаларини, боғлиқликларни – ўзига хос микросхемаларни ҳосил қилади. Улар ўзаро электро импулслар билан алмашиб, уларни инсон танасининг бошқа қисмларига ҳам етказиб беради.
Нюрберг ва Уолдман ўз тадқиқотларида бош мияни электр сканер қилиши ускунасидан фойдаланишди. Ускуналар маълум бир вақт ичида миянинг қайси жойлари фаол, қайси жойлари эса фаол эмаслигини кўрсатиб берар эди.
Олимлар ўзларининг тадқиқотлари устида ишлашдаги узоқ муддат ичида турли хил рухий ва рухий кечинмалардаги одамларнинг мияларини сканердан ўтказишди. Натижада диний амаллар, дуолар ва эътиқоднинг асаб тизимига катта таъсир қилиши бўйича рад қилиб бўлмайдиган (шубҳаларга ўрин қолдирмайдиган даражадаги) маълумотларни олишди.
Тадқиқотлар натижасида улар қуйидаги хулосага келишди: агар инсоннинг Раҳману Раҳиймга иймони бўлса, Унга ибодат қилса, зикр ва фикр қилиб, Унга таваккул қилса инсоннинг асаб тизими ўзининг самарадорлиги, салоҳияти ва барқарорлигини оширишга моил бўлар экан. Бундан ташқари, олинган маълумотларга кўра, Аллоҳни зикр қилиш хавотирлик, ваҳима ва асабий тангликни камайтириб, бунинг ўрнига қалб хотиржамлиги ва хавфсизлик туйғуларининг кучайишига сабаб бўлар экан.
Бу қандай рўй беради?
Тажрибалар, Худо ҳақида доимий ва чуқур тафаккур қилиш бош мияда ажойиб ўзгаришлар – найрон фаоллиги сезиларли даражада ошишини кўрсатди. Баъзи пассив ҳолатда бўлган нейрон бирикламалар фаоллашади, баъзи бунгача фаол бўлиб турганлари эса ўз фаолиятини тўхтатар экан. Бундан ташқари янги нейрон алоқалар хосил бўлади ва мия атроф олам билан янада самарали алоқага ўтади. Унинг онглилиги, ўткирлиги ва зийраклиги янада ошади, ишончи, эътиқоди ўзгаради. Агар инсон учун Худо қандайдир аҳамиятга эга бўлса (олимлар айнан шу иборани қўллашган), У инсон учун шубҳасиз ҳақиқатга айланади”.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Тадқиқотлар яна бошқа ажойиб масалаларни ҳам очиб берди: динга амал қилиш туфайли фаоллашадиган ва хотиржамлик, сокинлик, меҳрибонлик ва ижтимоий онг хиссларини хосил бўлишига маъсул бўлган ўша нейрон боғлиқликлари фаоллашганида ёмон кайфият, ваҳима, хавотир, асаб танглиги ва бузуқликка бўлган интилиш нейронлари пассив ҳолатга ўтар экан.
Яна олинган илмий маълумотларга кўра, динга доим амал қилиш рухий кечинмаларнинг баджаҳилликка бўлган моиллигини камайтирар экан. Қип-қизил даҳрий (атеист) бўлган одамларнинг бундай фактларга келганлигига ишониш қийин, ажабдир. Албатта, китобнинг кўп жойларида олимларнинг ўз қарашлари баён қилинган, яъни улар аксар масалаларни материалистик нуқтаи назаридан тушунтиришга ҳаракат қилишган.
Худога бўлган иймон бўйича олиб борилган илмий кашфиёт ва унинг натижалари шунча мувоффақиятга эришганига қарамасдан тадқиқотчи олимлар уни ўзлари учун кашф эта билишмади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Зеро, кўзлар кўр бўлмас, кўксилардаги қалблар кўр бўлур”, деган (Ҳаж сураси, 46 оят ).
Нюрберг ва Уолдман тадқиқотлари биз юқорида зикр қилган масалалар билан чегараланмайди. Китобда мазкур масалалар бўйича яна кўп кашфиётлар баён қилинган. Асосийсиси, ушбу кашфиётлардан қандай фойдаланиш мумкинлиги ва ўз ҳаётини тўлиқ ўзгартириш бўйича қимматли маслаҳатлар ҳам ўрин олган. Ушбу маслаҳатлар билан танишиб чиққанларда, бу маслаҳатлар худди ислом фиқҳи ва маънавий тарбия мавзусидаги китоблардан айнан кўчириб олинганими, деган хисси пайдо бўлиши янада ажаблидир.
Бироқ, бу ҳақида кейинги мақолаларимизда сўз юритамиз, инша Аллоҳ.
Манба: Ал-Жазира
Абу Муслим тайёрлади