loader
Foto

Саудия Арабистони аҳолисининг 40 фоизи бир хил касалликдан азият чекади

«Саудия фуқароларининг 40 фоизидан кўпи семиришдан азият чекади, агар бу ерга оддийгина ортиқча вазни ҳолатларини ҳам қўшадиган бўлсак, кўрсаткич 70 фоизга етади ва шу сабабларга кўра Саудия Арабистонида диабет кенг тарқалмоқда», - деди доктор аш-Шайх, деб хабар қилди ArabNews сайти.

Шифокорларнинг фикрига кўра, қиролликда ортиқча вазн ва семириш муаммоси кўплаб саудияликларнинг турмуш тарзи кам ҳаракатчан эканлиги ва носоғлом овқатланиш модели билан боғлиқ.

«Терапевтлар ва маориф ходимларининг роли шундан иборатки, келажакда диабет ҳолатлари кам бўлиши учун одамларга спорт билан шуғалланиш тавсия этилиши лозим».