loader
Foto

Барсачилар ёмон кўриб турган Муҳаммад Солоҳ аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб чиқди

Маълумки, араб мамлакатларида аёлларга муносабат уларни ҳар томоналама ҳимоя қиладиган ислом қонун-қоидаларига доим ҳам тўлиқ мос келмайди. «Мен маданиятимизда аёлларга бўлган муносабатни ўзгартириш лозим деб ҳисоблайман», - деган Салоҳнинг сўзларидан иқтибос келтиради ArabNews.

«Мен аёлларни ҳар доимгидан ҳам кўпрок қўллаб-қувватлайман, чунки улар айни кунда олаётган нарсалардан кўпига муносиблар».

Журналга берган интервьюда Салоҳ шунингдек, ўзининг турмуш тарзи ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берди. Футболчининг сўзларига қараганда, у ўзининг машҳурлиги ва шахсиятига кучли эътибор туфайли босим ҳис қилади.

Лекин шунга қарамай, футболчи «нормал ҳаёт билан яшаш»га ҳаракат қилади ва шовқинли давраларни ёқтирмайди – у бўш вақтини оиласи билан ўтказишни афзал кўради.