loader
Foto

ВАҚФ фонди ва Малибу-2

Бир вақт Диний идора биноси яқинига ҳали давлат рақами тақилмаган яп-янги Малибу-2 русумли автоулов тўхтади, шу пайт ҳодимлар "ана домла келдилар", дея гапириб қолишди. Бир амаллаб фонд раҳбари Искандар домла билан мулоқатга киришганимда "бизда навбат жудаям кўп, кейин пул кам", дея хонасига кириб кетди. Ахир мен бир оила масаласида борганман-ку. Шу пайт ходими шайх Муҳаммаддан сўрадим. Бу малибу кимники десам? “Домла буни ВАҚФ фондига ўзлари минишлари учун муфтийдан рухсат сўраб олдилар", деб жавоб қайтарди. Одамлар не-не нийятларда хайрия қилишади. Одамлар фонд раҳбари Малибуда юрсин, деб хайрия қилишмагандир ахир.

Нима бўлгандаям Вақф фонди жуда ҳайрли ишларни кўп қилишяпти, аммо халқнинг пулини бундай талон-тарож қилиш яхши эмас. Ундан кўра, кичикроқ енгил мошинани олиб қолган маблағларни яна ҳайрли ишга сарфлаш одобдан бўлар эди.

© Саидқосим Бухорий

Манба