Шуниси диққатга сазоворки, мусулмонлар бош кийимининг тақиқланиши ҳақида хабар Рамазон ойининг биринчи куни пайдо бўлди. Назорат органи ушбу мактаблардаги мактаб формаси ҳақида низомни ўрганиб чиқиб, уларда ўқувчиларнинг диний либос кийиши тўғридан-тўғри тақиқланиши ёзилмаган деган хулосага келди.
Прокуратура матбуот хизмати ҳижоблар тақиқланишини мактабларда «эксртремистик фаолиятга қаршилик кўрсатиш асосий тамойилларига риоя қилиш, шунингдек, вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиш» зарурати билан изоҳлади.
Натижада умумтаълим ташкилотлари маъмурияти Пенза шаҳрининг Октябр тумани прокуроридан мос келувчи тақдимнома олдилар ва ижро этдилар. Бунда ўндан ортиқ мактаб ходимлари интизомий жавобгарликка тортилди.