Қайд этилишича, бу қарор Тожикистон пойтахтига ташриф буюраётган туристлар сонининг ўсиши билан боғлиқ. шунингдек, бу талаб бажарилмаган тақдирда муассаса эгаларига нисбатан «мос келувчи чоралар» кўрилиши маълум қилинди. Лекин айнан қандай чоралар ҳақида гап борганлиги маълум эмас.
«Озоди» хабар беришича, пойтахтнинг кўплаб умумий овқатланиш муассасалари Рамазон ойининг биринчи куни, яъни 6 майда очиқ эди, лекин мижозлар сони одатий кунлардагидан анча кам бўлган. Асосан тез овқатланиш нуқталари ёпилган.
Тожикистонда умумий овқатланиш муассасаларининг аксарияти ҳар йили рўза тутиладиган Рамазон ойи давомида кундузи ишламай қўяди ва фақат кечга бориб – ифтор вақтига очилади.
Ўтган йилнинг декабрида Тожжикистон президенти Эмомали Рахмон 2019-2021 йиллар қишлоқ, туризм ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш шиори остида ўтишини эълон қилганди.
Тожикистон ҳукумати қошидаги Туризмни ривожлантириш қўмитаси раҳбари Нуъмон Абдугаффорзода шу йилнинг феврал ойида маълум қилганидек, 2018 йил якунлари бўйича Тожикистон иқтисодиётига туризм соҳасидан келиб тушган даромад 214 миллион сомони ($22,7 млн) миқдорида бўлди, мамлакатга 1,1 миллион нафар хорижий сайёҳлар тушриф буюрди.