loader
Foto

Дубай полицияси аёллар билан ноз-қарашма, ўйнашиш учун жарималар ҳақида эслатиб ўтди

Ноз-қарашма шакллари орасида кўз қисиш, тилни тақиллатиш ва шовқин чиқариш, шунингдек, бу қомат ҳақида шарҳлар, телефон рақамларини алмашишга уриниш, ҳаво орқали бўса юбориш ёки ҳатто қўллари билан тегиниш ҳам киради. Аёлларни уларнинг рухсатисиз суратга олиш ҳам жиноят ҳисобланади.

Полицияда эслатиб ўтилдики, ўтган йили шунга ўхшаш ҳаракатлар учун 19 киши ҳибсга олинган. Бригадир Жамол Салим Ал-Жаллоф, Жиноий ишларни тергов қилиш Бош департаменти директорининг қайд этишича, ҳар бир аёл ўзини хавфсизликда ва ҳимоя остида ҳис қилиш ҳуқуқига эга, ҳуқуқий хиралик ва шилқимлик турлари эса БАА маданияти ва урф-одатларига зид келади.

БАА Жиноят кеодексининг 359-моддасига мувофиқ, қоидабузар 1 йил қамоқ жазосига ёки 10 минг дирҳамгача жарима тўлашга ҳукм қилинади. Агар ҳаракат оммавий жойда ёки сўзлар орқали шилқимликлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилган бўлса, иккала жазо ҳам бир вақтда тайинланиши мумкин.

Ҳуқуқшуносларнинг қайд этишича, агар бу ҳаракатни экспат амалга оширган бўлса, жарима тўланган ёки қамоқ жазоси ўтаб бўлингандан сўг у БАА ҳудудидан депортация қилинади. улар шунингдек, аёлларни хиралик ва шилқимликлар ҳар қандай кўринишлари ҳақида зудлик билан хабар беришга чақирмоқда.

Дубайда пляжга ташриф буюрган аёллар кўпроқ шилқмликларга дуч келади. 2018 йил 1725 киши пляжларда амалга оширилган турли қоидабузарликлар учун ҳибсга олинган: шундан 289 таси – аёлларни уларнинг рухсатисиз фотосуратга олгани учун, 743 таси – чўмилаётганларга шилқимлик қилгани учун, 256 таси – ичкийимда чўмилгани учун.