loader
Foto

Абадий аланга – Перунга сиғинишдир

Москва шаҳри Кремл девори остидаги Абадий аланга қонуний Перун бутхонасидир – у жумладан, академик Рыбаковнинг илмий тавсиялари ва археологик изланишлар натижасида бажарилган. Бу сиғинишнинг тикланиши учун СССР раҳбарияти ва КПСС МҚ Сиёсий бюросидаги турли кучлар ўртасида кураш қандай рўй берганини ҳозир баён қилиб ўтирмаймиз – бу жуда узоқ ва саргузаштларга бой тарихдир. Бироқ натижада, Брежнев лойиҳанинг ҳозирги, тарихий ишончли лойиҳасига имзо қўйгач, Москвадаги Абадий аланга бутун мамлакат бўйлаб қолган Алангалар учун табиий ўрнак бўлди.

Тарихий ишончлилик ва сиғинишга оид функционаллик ҳамма жойда ҳам риоя қилинмайди, лекин умуман олганда умумий тамойиллар бузилмаган. Тарихан Перун бутхоналари функционаллиги билан ажралиб турган.  Москва Абадий алангаси бутхоналарнинг мемориал турига – ҳалок бўлган жангчилар хотирасига бағишланган ҳамда жанглар бўлиб ўтган ва ҳалок бўлган қаҳрамонлар ватанида ташкил қилинган турга мансуб бўлган. Модернизация фақат шундан иборат эдики, қадимда аланганинг «ўчмаслиги» бутхонада эмон шохларини ташлаб, оловнинг ўчиб қолмаслигини таъминлаган хизматчилар навбатчилиги билан таъминланган бўлса, ҳозирда бу мақсадда табиий газдан фойдаланилади. Бутхонанинг ўзи ҳам мустаҳкамроқ, тошдан ясалган. Қолган ҳамма нарсада қонун-қоидалар миридан-сиригача риоя қилинган.

Хусусан, бу қаторга қуйидагилар киради:

-аланганинг ўчмаслиги;

-тош меҳроб (гранит);

-туну-кун фахрий қуролланган ҳарбий қўриқчилар;

-меҳроб тошига қўйилган ҳарбий атрибутика;

-«айланиш» даражасига нисбатан аланга майдони пастда жойлашгани;

-бутхонанинг ер сатҳидан баландроқ жойлашганлиги;

-эман гулчамбарлари қўйиш кўринишида рамзий қурбонлик келтирган ҳолда ҳалок бўлган қаҳрамонларга таъзим бажо келтириш маросими;

-алангани ўчириш ёки бутхонани таҳқирлашга уринганлик учун қаттиқ жазолаш (фахрий коровул статуси қурол қўллашга имкон беради).

Бундан ташқари, Москвадаги перун бутхонаси X асрда доим ҳам риоя қилинмаган қадимга қоидалар бўйича бажарилган. Мемориал перун бутхонаси дастлаб ҳалок бўлган жангчиларни ёки уларнинг айримларини дафн қилиш маросимини – қолдиқларни бутхонанинг ўзида кўмиш билан дафнга оид қоидани кўзда тутган. Хотира бутхонасида дафн қилиш бутхона уларга бағишланган барча ҳалок бўлганлар рамзини ифодалаган. Москвадаги Абадий аланга атрофида исми номаълум бўлган аскар қолдиқлари дафн этилган бўлиб, шу тариқа у расман барча ҳалок бўлганлар рамзини ифодалайди.

Бутхона бевосита жанг бўлиб ўтган жойда қўйилмаган ҳолларда унга жанг бўлиб ўтган жойдан тупроқ келтирилган – шу тариқа у жангчилар бевосита ҳалок бўлган жой билан боғланган. Александр боғидаги Абадий аланга комплексида қаҳрамон-шаҳарлардан келтирилган тупроқ солинган идишлар – яъни бутхона уларга бағишланган аскарлар қаҳрамонлик содир этган ерлар келтирилган.

Бу ер сеҳру-жодусининг қадимий маросимларидан бири. Фронтга она ернинг бир сиқим тупроғини олиб кетиш ҳам бу маросимнинг бир қисми ҳисобланади. Аскар ўзга ўлкаларда ҳалок бўлган ва кўмилганда унинг қабрига шу бир сиқим тупроқ ҳам тўкилган – яъни гўёки аскар ўз тупроғига дафн этилган, шундан сўнг унинг ҳоки гўёки мўъжизали тарзда ўз ватанида дафн қилингандай бўлиб қолган, бу эса унинг яқинларига унинг руҳи билан мулоқот қилишни енгиллаштирган, ҳалок бўлган жангчи эса келгуси реинкарнация учун ўз уруғига мансубликни сақлаб қолган.

Шуниси ўзига хоски, черков марҳумни «ерга қўйиш» вақтида жаноза айтилганда айнан шу сеҳр-жодули маросимни қўллайди – тобутнинг қопқоғи ёпилишидан олдин марҳумнинг танасига Фаластиндан махсус келтирилган тупроқ сепади. Ва шу тариқа насронийлар гўёки ўз ватанида эмас, узоқ Фаластинда дафн этилгандай бўлади.

Мана яна бошқа мисоллар: миллионлаб россияликлар моҳиятан, мозорда озиқ-овқат маҳсулотлари қолдирганда аждодларга ведик қурбонликлар келтиради, 9 май куни бутун мамлакат бўйлаб ўтган «Ўлмас полк» эса моҳиятан қадимги мажусийларнинг Рода байрамини замонавий тарзда нишонлаш бўлди, ахир маросим пайти одамлар шубҳали доҳийларнинг эмас, балки ўз ота-боболарининг портретларини кўтариб олганди.

РПЧ (кўпчилик фуқаролардан фарқли равишда) Перунга мажусийлик сиғинишини аниқ кўриб турибди ва турли баҳоналар билан Абадий аланга ёпилишини талаб қилмоқда.

Интернетдан

Абу Муслим таржимаси