loader
Foto

Туркия Қозоғистондаги муҳтожларга ёрдам кўрсатди

Ёрдамни тақсимлаш маросимида Астана шаҳридаги Туркия элчихонасининг диний масалалар бўйича маслаҳатчиси Галип Акин, ТДВ вакили Акиф Эртекин ва маҳаллий ҳокимият вакиллари иштирок этди.

Бундай тадбирлар Туркия билан Қозоғистон ўртасидаги биродарлик муносабатларини ўрнатишга ёрдам беради, деди маросимда Туркия элчихонасининг диний масалалар бўйича маслаҳатчиси.

Акин иштирокчиларни Рамазон ойи билан табриклаб, Туркия билан Қозоғистон ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамланаётганини қайд этиб ўтди.

Маслаҳатчи, шунингдек, Туркия Дин фонди томонидан ташкил этилган бундай тадбирларнинг муҳимлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Муқаддас Рамазон ойи муносабати билан ТДВ дин ишлари бўйича Туркия вазирлиги билан биргаликда юзга яқин мамлакатнинг 323 та минтақасида дастурларни амалга оширди.

Эртекин, ўз навбатида, қардош халққа ёрдам бериш учун Қозоғистонга келганини маълум қилди.