Дунё Абу Бакр ал-Бағдодийни илк бора 2014 йил Рамазон ойида кўрган эди. Беш йил мобайнида кўринмай кетгач, бу йил муқаддас Рамазон ойи бошланишидан бир ҳафта олдин «Ислом давлати» ташкилотининг етакчиси ўзининг ўлими ҳақидаги миш-мишларга чек қўйиш учун қайтди. Бу ҳақида далолат берадиган 18 дақиқадан иборат видеороликда у ташкилотнинг бир қатор етакчилари ва амирлар қуршовида соғ-саломат эканлигини таъкидлади.
Ал-Бағдодийнинг пайдо бўлиши охирги пайтларда гуруҳ етакчиси жангчилар қуршовида ёрдамчилари билан мулоқот қилган бундай видеоролик чиқиши имконияти ҳақида хабар бермаган ғарб махсус хизматлари учун кутилмаган ҳолат бўлди. Материалнинг эълон қилиниши, охирги беш йил ичида «Ислом давлати» учраган жиддий йўқотишларга қарамай, пухта режалаштирилган эди.
Видеороликда ал-Бағдодий билан ташкилотнинг омон қилинган раҳбарлари билан суҳбатини кузатиш мумкин. Видеоролик мазмунига чуқурлашишдан олдин, экспертлар хулоса чиқаришича, террорчиларнинг «ал-Фурқон» медиа маркази графика, таҳрир ва тасвир сифати учун жавоб берадиган етакчи кадрларининг тугатилиши туфайли жиддий йўқотишларга учраганди. Сўнгги видео фойдаланилган техника ва суратга олиш воситалари нуқтаи назаридан, гарчи ракурслар билан ишлаш ва бошқа тавсифлар ёрдамида бунинг аксини исботлашга ҳаракат қилинган бўлсада, авваллари жойлаштирилган видеороликларга ўхшамайди.
Ал-Бағдодий видеода соғ-саломат ҳолда, соқоллари хина билан бўялган кўринишда пайдо бўлиб, ўн йилдан ортиқ яшириниб, бир жойдан бошқа жойга қочиб юрганига қарамай, ҳеч қандай шикастланмаганини айтди. Қўллари билан ҳаракат қилиш қобилияти, Ироқ ҳукуматининг аввалроқ бир неча марта ҳаво ҳужумлари оқибатида унинг яралангани ҳақида маълум қилганига қарамай, унинг соғлом эканлигини, фалаж бўлмаганлиги ва ногирон эмаслигини тасдиқлайди.
Шунингдек, Абу Бакр ал-Бағдодий ўзининг Россияда ишлаб чиқариган автоматидан ва портловчи моддаларга тўла камаридан ҳаттоки суратга олинаётган ёрдамчилари билан учрашув вақтида ҳам ажралмаган. Афтидан, «Ислом давлати» етакчиси ҳар қандай ҳолатда ҳам ғанимлар қўлига тушмаслик учун қуроли ва камаридан ажралишни истамайди. Биринчи навбатда, бу уни узоқ вақтдан буён қидириб келаётган америка махсус хизматларига тааллуқли. Айрим кадрларда террорчилар етакчисининг юзида хавотир кўриш мумкин, чунки унинг атрофида одамлар йўл қўядиган ҳар қандай хато у яширинган жойнинг бомбардимон қилиниши ва бу ерга йиғилганларнинг ҳалок бўлишига олиб келиши мумкин.
Йиғилишнинг бошида ал-Бағдодий «Ислом давлати» жангчилари бир ойча олдин мағлуб бўлган Суриянинг ал-Бағуз шаҳри учун жанг ҳақида гапириб берди. 5 та амир ал-Бағуз вилояти ҳақида гапирди. Бу Абу Абдулраҳмон ал-Анкари ат-Тамимий, Абу Хожар Абдулсамад-Самад ал-Ироқий ат-Талабий, Абу ал-Волид ас-Синавий, Абу Абдулғани ал-Ироқий ва Абу Мусаб ал-Ҳижозий эди. Етакчи шунингдек, ташкилот жангариларининг матонати ҳақида, уларнинг ал-Бағуз қамалида ва «шафқатсиз салиб юриши» давомида ўзини дадил тутиши ҳақида гапирди.
«Ислом давлати» раҳбари ёрдамчилари билан учрашувда «оммавий ахборот воситалари қаҳрамонлари» деб айтган шахслар»: Австралиядан Абу Абдуллох, Хаддад ал-Қаҳтоний, Абу Жиҳод аш-Шишаний, Абу Анас Фабян ва унинг укаси Абу Осман ҳақида кўз ёши тўкишга ҳам улгурди. Улар ал-Багуз учун жангларда ҳалок бўлганди. Ал-Бағдодий уларнинг Ислом давлати медиа-империяси фаолиятига қўшган улкан ҳиссасини ёдга олиб ўтди.
Йиғилиш давомида ал-Бағдодий ёрдамчилари хавфсизлик нуқтаи назаридан юзини яшириб ўтирди. Уларнинг етакчиси Бажи, Мосул, Сирт ва ал-Бағуз жангларини ёдга олиб, халифалик пайдо бўлганидан сўнг ташкилотда умумий ёндашув ўзгармаганлигини эслатиб ўтди. Ал-Бағдодий ташкилот жангчилари ва уларнинг оила аъзолари ўлдирилиши, яраланиши учун ўч олишга ваъда берди, «ёлғиз бўрилар» Шом учун қасос олиш мақсадида 8 мамлакатда 92 та ҳужум уюштирганидан сўнг яна битта жанг бўлишини кўрсатди.
Ал-Бағдодий Ливия, Афғонистон, Мали, Буркина-Фасо ва Саудия Арабистони ҳақида гапирди. Унинг сўзларига қараганда, «Ислом давлати»нинг уруши – бу душманни ҳолдан тойдириш ва унинг инсоний, ҳарбий иқтисодий ва моддий-техника ресурсларини йўқ қилиш учун курашдир. Ташкилотнинг Африкадаги филиаллари етакчиларидан бири Абу ал-Волид ас-Сахравийнинг номидан Ироқ ва Суриядаги биродарлари учун қасос олиш мақсадида Франция ва унинг иттифоқчилари манфаатларига зиён етказиш мақсадида қизғин ҳужумлар ҳақида эълон қилдилар.
Сиёсий воқеаларга келадиган бўлсак, Абу Бакр ал-Бағдодий Исроил ҳукумати раҳбари Бинямин Нетаняхунинг сўнгги сайловдаги ғалабаси ҳақида, президент Абдулазиз Бутефликанинг истеъфоси ва Судан президенти Умар ал-Баширга қарши тўнтариш ҳақида гапириб ўтди.
«Ал-Фурқон» видеоролик билан бирга аудиоёзувни ҳам жойлаштириб, унда ал-Бағдодий ал-Бағузда ўз жангчиларининг ҳалок бўлишига жавобан Шри-Ланка черковлари ва бошқа жамоат жойларида қонхўр ҳужумлар ҳақида гапиради. Унинг сўзларига қараганда, Шри-Ланка жиҳодчилари қасамёд келтирганлар, бу эса ушбу мамлакатда терактларни давом эттириш имконияти ҳақида гапиради. Бундан ташқари, у «ёлғиз бўрилар»ни теракт ташкилотчиларидан ўрнак олишга чақирди.
Видеоролик охирида ал-Бағдодий барча қатнашчилар билан суҳбатлашади сўнгра улардан бири билан гаплашади. У суҳбатдошига Сомали, Яман, Туркия каби мамлакатлар номи ёзилган китобда тақдим этади. Афтидан улар яқинда бўлиб ўтган терактлар рўйхатидан иборат.
Видеоролик мазмунини таҳлил қилиш, ал-Бағдодийнинг жангарилар учун ошкора ва яширин хабарларни очиб бериш кўп вақт талаб қилиши мумкин, чунки унинг ҳодирги намоён бўлиши беш йил олдиги роликлардан фарқ қилади. Ўшанда бу «ислом давлати» етакчисининг минглаб киши ташриф буюрган масжиддаги жума намозида сўзлаган нутқи бўлганди. Сўнгги видеороликка келадиган бўлсак, унда Абу Бакр ал-Бағдодий уларга ишонадиган асосий ёрдамчилари ва уларнинг ортида турган жангариларга мурожаат қиладиган йиғилиш муҳрланган.
Ал-Бағдодийнинг биринчи сўзга чиқиши 2014 йил Рамазон ойида Мосулдаги катта масжидда бўлиб ўтганди. Бу «ислом халифалиги» тикланиши ва унинг мусулмонлар халифаси этиб тайинланиши ҳақидаги хабар бўлган. 2014 ва 2015 йилларда бир талай жангарилар Сурия ва Ироқнинг кўплаб шаҳарларини эгаллаб олдилар, уларнинг мисли кўрилмаган бундай босқинчилиги фақат халқаро коалиция томонидан тўхтатилди. Энди эса бу нутқ – халифаликнинг интиҳоси ва душманларга қарши урушнинг устуворлиги ҳақида яққол далолат беради.
«Ислом давлати» етакчисининг бу сафарги видеода пайдо бўлиши тасодиф эмас. У халқаро коалиция устидан маънавий ғалабани, халифа уларнинг манфаатлари ҳақида қайғурмай қўйганида шубҳаланиб, дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга қизиқмай қўйган ташкилот тарафдорларига ишонч бахш этиш уринишни ифодалайди. Ҳозирги кунда улар худди 2013 йил ўрталарида Шом экспансиясига қадар бўлган ҳолатдаги каби, чўл бўйлаб тарқоқ ҳолда жойлашган ва «Ислом давлати» етакчисининг видеода пайдо бўлиши ғарбда «ёлғиз бўрилар»ни халифаликни йўқ қилишга хизмат қилаётган давлатларга қарши терактлар амалга оширишга ундайди.
Манба: Noonpost (Миср)
Абу Муслим таржимаси