loader
Foto

Исломни қабул қилган назоратчи аёл ҳижобнинг тақиқланиши учун қамоқхонани жазолайди

Қамоқхона ходимаси иш жойида ҳижобда юишни бошлади, биринчи ой ҳеч ким унга танбеҳ бермади, лекин кейинроқ аёл раҳбариятдан хат олди. Хатда айтилишча, Жаланда департамент рамзи туширилган бейсболка ёки тўқилган шапка кийиб юриши мумкин, рўмол эса униформанинг хавфсизлик стандартларига жавоб бермайди.

«Худо менга АҚШ конституциясида рухсат этилган нарсаларни бажаришга амр қилади. Умид қиламанки, ҳукумат агентлиги бўлгани ҳолда жазони ижро этиш департаменти тўғри йўл тутади», - дейди Кэлхун.

Мусулмон аёл Америка-Ислом муносабатлари бўйича Кенгаш (CAIR) ҳуқуқни ҳимоя қилувчилардан ёрдам сўраб мурожаат қилди, шунингдек, маҳаллий руҳоний Кори Браун ҳам унинг ёнини олди, деб хабар беради AJC сайти.

«Агар сиз ҳижоб ўраган мусулмон аёл, салла кийган сикҳ, кипа кийган ортодоксал яҳудий ва апостольникдаги католик роҳиба бўлсангиз, диний кийим бош билан АҚШ армиясида хизмат қила оласиз, - деб таъкидлади Эдвард Аҳмад Митчелл, CAIR нинг Жоржиядаги директори. – Сиз полиция офицеры сифатида кўчаларда патрул бўлиб юришингиз мумкин. Сиз юракда операция қилишингиз мумкин. Сиз самолетни бошқаришингиз мумкин».