loader
Foto

Қарз дафтари

Хайрли ишни риёсиз қилиш ҳақида ўрнак бўларли мисоллар жуда кўп. Хусусан Усмонийлар салтанатидаги бир воқеа ҳали-ханузгача одамларнинг хотирасида қолган. Яқин ўтмишда, бойларнинг қамбағалга ўхшаб кийиниб бозорларга кириш одати бўлган экан. Улар исталган растага бориб: "Қарз дафтаридан қарз бўлган йигирма кишининг қарзини санаб бер", деб айтар, сўнг ўша қарзларни узиб, қарздорларни қарз дафтаридаги рўйхатдан ўчиртирар экан. Бу услуб айниқса Рамазон ойларида жуда кенг қўлланар экан. Чунки мусулмонлар Рамазон ойида кўпроқ хайрли ишларни қилишга уринишар экан.

Бу амалда қанча кўп яхшиликлар бор, Субҳаналлоҳ. Бировларнинг қарзини орқадан узаётганлар ким учун пул бераётганини билмайди, сотувчи ва ва қарздор киши ҳам ким уни қарзидан қутултирганини билмайди. Аллоҳ таоло рози бўладиган энг яхши амал шу бўлиши мумкин, иншаоллоҳ...

Тарих бизга хатоларимизни кўрсатиш билан бирга тўғри ва солиҳ амалларнинг мисолига ҳам тўладир. Ҳар эҳтимолга қарши ушбу услубни эслаб қўйинг, кошки Аллоҳ таоло бизларга ҳам риёсиз хайр-эҳсон қилишни насиб этса...

Баъзи манбалар асосида

Абу Муслим тайёрлади