«Ливия фуқаролик урушига қадам қўйиш ёқасида турибди, бу мамлакатнинг бўлиниб кетишига олиб келиши мумкин. Мамлакатга етказилган зиённи қоплаш учун йиллар талаб қилинади», - дея таъкидлади дипломат. Эслатиб ўтамизки, Ливия етакчиси Муаммар Қаззафий 2011 йил ағдарилган ва ўлдирилганидан сўнг Ливия амалда давлат сифатида фаолият кўрсатмай қўйди.
Ҳозир мамлакатда қўшҳокимлик амал қилмоқда. Шарқда халқ томонидан сайланган парламент, ғарбда, пойтахт Триполида эса БМТ ва Европа Иттифоқ кўмагида шакллантирилган миллий муроса ҳукумати ҳукмронлик қилади.