Имом-хатиблар барчани ушбу улуғ байрам билан қутлаб, тинч ва осуда юртда яшаётганимиз, хотиржам ибодатлар қилаётганимиз учун Яратганга шукроналар айтдилар. Шунингдек, ҳайит байрами фазилатлари хусусида маъруза қилдилар.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 май куни Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳужжатга кўра, 5 июнь куни - Рамазон ҳайити куни сифатида кенг нишонланиши белгилаб қўйилган.
Бундан олдин, президент Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклаганди.