loader
Foto

Арийчилик

Бу таълимотнинг асосчиси, 336 йилда вафот этган искандариялик руҳоний Арий (қадимги юнонча Ἄρειος) исмидан келиб чиқиб шундай номланган. Ўғил-худо билан ота-худо моҳияти бир (хил) эмаслиги ҳақидаги таълимот издошлари арийчилар (қадимги юнонча ἀρειανοί) номини олган.

Дастлаб Рим империясининг шарқий вилоятларида тарқалган арийчилик Валент II бошқарув даври якунлангунга қадар Буюк Константин ворислари даврида насронийликнинг давлат дини версиясига айланди, сўнгра, VI асрга қадар герман давлатлари (франклар қироллигидан ташқари) давлат дини бўлди.



Келиб чиқиши



Арийчилик таълимотининг келиб чиқиши борасида турли нуқтаи назарлар мавжуд. В.В.Болотов арийчиликнинг оригенизм билан алоқаси бўлганлигини кўрсатган. XIX аср охиридаги рус черков-тарихий адабиётларида арийчиликнинг Антиохия илоҳиёт мактабидан келиб чиқиши ҳақидаги фаразни билдирган А. П. Лебедев қуйидагиларни қайд этган:

“Ушбу илоҳиётшунослик йўналишининг асосий вакиллари насронийлар Антиохия мактабидан чиққан; уларнинг деярли барчаси ушбу мактаб асосчиси Лукиан пресвитерни ўзининг устози деб ҳисоблашган, аммо Лукиан ўз шогирдларига қандай таъсир қилгани, унинг таълимоти арийчилик таълимотига яқинми - бу масалани аниқлаш мумкин эмас, чунки биз Лукиан ҳақида деярли ҳеч нарса билмаймиз. Шуниси диққатга сазоворки, қадимий бир гувоҳликка кўра, ерисиарх Арий ҳам худди шу Лукиан Антиохияликнинг шогирди бўлган. Демак, мактаб барча ўқувчиларга ёки ҳеч бўлмаганда кўпчилик ўқувчиларга бир хил таъсир кўрсатган”.[1]

XX аср бошларида уни илоҳиёт мутахассиси Д.А.Лебедев қўллаб-қувватлаган. А.А.Спасский Арий ва Павел Самосатский таълимотлари ўртасидаги алоқани кўрсатган.[2]

Бошқа нуқтаи назар тарафдори бўлган А. М. Иванцов-Платонов арийчилик Искандария мактабининг турли оқимлари ўртасидаги кураш натижаси деб ҳисоблаган.



Никей соборидан олдин



Арийнинг таъкидлашича, Исо Масиҳ ота-худодан алоҳида бўлиб, У томонидан яратилган ва, шундай экан, биринчидан, унинг аввали бўлган (яъни яратилишидан аввал йўқ бўлган), иккинчидан, ота-худога тенг бўлиши мумкин эмас. Арий ўз қарашларини кўплаб ёзма далиллар билан асослаган. Хусусан, у Исо Масиҳнинг ўзи Худони «Ота» деб атаганини кўрсатган, бу эса тафовут мавжудлигини кўрсатади – ота мақоми олдинроқ мавжудликни ва ўғилдан маълум бир устунликни назарда тутади. Арий шунингдек, Библиядан Исо Масиҳнинг итоаткорлиги ва заифлиги қайд этилган парчаларга ҳам таянган.[3]

Кейинги арийчиликда Исо Масиҳ Худо билан моҳиятан бир эмас (юнонча ὁμοούσιος, рус тилидаги адабиётларда - омоусия), Арийнинг мухолифлари искандариялик епископлар Александр ва кейинчалик Афанасий шундай деб айтган.[4]

Сократ Схоластикнинг ёзишича[5], Арийнинг ота-худо ва ўғил-худонинг ўхшаш моҳиятли деб таъкидлашининг сабаби бўлиб унинг «Муқаддас Учлик бу Учликдаги бирлик» деб айтган епископ Александр билан баҳси хизмат қилган. Арий бу фикрни епископ томонидан ёлғиз Худонинг изчилликдаги модуслари сифатида Учлик ҳақида Савелий Лиивийскийнинг монархча таълимотини тарқатишга ҳаракат сифатида қабул қилган.

Сульпиций Север ўз «Хроника»сида арийчилик дунёқарашларини қуйидагича таърифлайди: “Арийчилар қуйидагича таъкидлаган эдилар: Худо-ота дунё пайдо бўлиши билан Ўғил туғилишининг сабабчиси бўлди ва Ўз ихтиёри билан Ўз моҳиятини бошқа, йўқ нарсдан яратилган бошқа ва янги Худога мужассам этди; шундай вақтлар бўлганки, унда ҳали Ўғил йўқ эди”.

324 йил император Константин I у билан бирга ҳукмронлик қилувчи Лициний устидан ғалаба қозонди ва Рим империясининг якка ҳокимига айланди. Аввалроқ Лициний билан биргаликда имзоланган Милан эдиктида насронийликни империядаги бошқа динлар билан «ҳуқуқларда тенглаштириш»ни эълон қилган ва насронийликни давлат динига айлантириш йўналишини олган ҳолда, Константин черковни бирлаштиришдан манфаатдор бўлган. Бироқ 324 йил Никомедияга кириб боришда у Арий таълимоти тарафдорлари ва мухолифларидан бир-бирининг устидан қатор шикоятлар олди. Боз усттига, Арий тарафдорлари ва Афанасийнинг Мисрдаги тортишувлари шу қадар кескинлашдики, кучаларда одамлар ўртасидаги жанжалларга олиб келди, бунда одамлар, Евсевий Памфилга кўра[6], "улар бир-бирига дуч келиб, шафқатсиз, ғазабга минган ҳолда, гуноҳ ишларга жазм қилишди, Василевснинг тасвирини ҳақорат қилишга журъат этдилар".

Рим ҳуқуқида император тасвирини ҳақоратлаш жиноят - лат. crimen laesae majestatis, ҳазрати олийларини ҳақорат қилиш ҳисобланган. Ҳам черков, ҳам сиёсий ихтилоф билан таҳдид соладиган низода Константин Искандарияга Арийни хам, Александрни ҳам тинглаши лозим бўлган епископ Кордуба Осияни юборди.



Никей собори



Константиннинг буйруғи билан 325 йил Никейда I Бутун жаҳон собори чақирилиб, унда дин рамзи сифатида (Никей Дин рамзи) Ўғил билан Отанинг моҳиятан бир хиллиги ҳақидаги таълимот қабул қилинди, арийчилик қораланди, Арий ҳайдалди, унинг китоблари эса ёқиб юборилди.



Никей соборидан кейин



Кейинчалик император Константин шарқдаги епископликда кучли позицияга эга бўлган арийчиликни қўллаб-қувватлади. 328 йил арийчилик етакчилари, епископлар Евсевий Никомедийский ва Феогнис Никейский сургундан қайтарилди, 330 йил Антиохия собори томонидан мухолиф партия етакчиларидан бири, епископ Евстафий Антиохийский суд қилинди ва сургунга юборилди. 335 йил Тир собори томонидан Буюк Афанасий суд қилинди.

Бутун жаҳон ғарб епископлиги томонидан дастлаб тан олинмаган 341 йилги Антиохия собори арийчиликни расмий таълимот сифатида белгилаб қўйди.

Бироқ, Арий томонидан бевосита Никей соборида баён қилинган таълимотни фарқлай олиш зарур: Ўғил – махлуқ, йўқдан бор қилинган ва Ўғил бўлмаган пайтлар ҳам бўлган; Ўғилнинг туғилиши вақт бўйича рўй берган; Тўртта догматик формулада 341 йил Антиохия соборида расмий дин сифатида қабул қилинган кеч архианизм. Кеч архианизмга кўра: Ўғил махлуқ эмас, яратилган эмас, Ота билан бирга абадий (“Агар кимдир Ўғил туғилишидан олдин вақт ёки аср бўлгани ёки содир бўлганлигини айтган ҳолда Муқаддас ёзувларнинг соғлом ва тўғри эътиқодига зид равишда таълим берса; Анафема бўлсин. Агар кимдир Ўғил жонзотлардан бири сифатида жонзот ёки туғилишлардан бири сифатида туғилиш, ёки яратилганлардан бири сифатида яратилган деб айтадиган бўлса, илоҳий Китобларда бизга етказилганидек эмас ва юқорида айтиб ўтилганидек; ёки, агар биз қабул қилган нарсага қарамасдан, бошқа нарса ўргатса ёки овоза қилса, унда Анафема бўлсин.“ – 341 йилги Антиохия соборининг иккинчи догматик формуласи (Лукиан дин рамзи)).

Кеч арийчиликнинг Никей собори таълимоти билан фарқдаги асосий жиҳати Никей дин рамзининг ифодаланиши бўлди: «Ўғил Ота билан моҳиятан бир хил (қадимги юнонча ὁμοούσιος)»; бунинг ўрнига бошқа иборалар таклиф қилинди: «Ўғил Ота билан бирга бўладиган (қадимги юнонча συνόντα)» - 341 йилги Антиохия соборининг биринчи догматик формуласи; «Ўғил Ота билан ўхшаш эмас (қадимги юнонча ἀνόμοιος)» — аномея; «Ўғил Ота билан ўхшаш моҳиятли (қадимги юнонча ὁμοιούσιος)» — омиусианлар; «Ўғил Отага ўхшаш мислидир (қадимги юнонча ὁμοίως)» — омийлар.

Никей собори тарафдорлари «Моҳиятан бир хил» атамасини инкор қилган ва бошқа атамалар таклиф қилган барчани арийчилар ёки ярим-арийчилар деб атаган.

Замонавий черковлар томонидан тан олинмаган ва каноник мақомга эга бўлмаган 355 йилги Милан собори (унда қирқдан ортиқ епископ иштирок этган) арийчиларнинг деярли тўлиқ ғалабаси билан тугади, уларнинг рақиблари - Афанасий Александрийский, Люцифер Калаританский ва бошқалар - Константинополдан қувиб юборилди. Лекин шунга қарамай, Константинополда ҳукуматнинг тез-тез алмашиб туриши сабабли Афанасий тарафдорлари, православ насронийлар, бир неча йилдан сўнг ўз позицияларини тўлиқ тиклаб олдилар.

359 йил Аримин соборида Муқаддас китобларда йўқлиги сабабли номаълум ва васвасага солувчи сифатида  Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ ҳақида «моҳият» ва «ипостась» атамаларини қўлламаслик ҳақида қарор қилинди. Амалда Никей дин рамзидан[7] фойдаланиш тақиқланди, ахир унда ушбу атамалар фойдаланилади: «Исо Масиҳ, Худо-Отадан туғилган Худо-Ўғил, Ёлғиз, яъни Отанинг моҳиятидан туғилган», «таъкидланадики, Худо-Ўғил бошқа ипостас ёки моҳиятдан, ёки яратилган, ёки ўзгартириладиган – католиклар черкови бундайларни анафемага дучор қилади».

381 йил император Феодосий I, арийчилик душмани бўлган ҳолда, Константинополда янги Бутун жаҳон собори чақиришни талаб қилди ва бу ерда арийчилик қораланди.

Константинопол соборидан кейин арийчи черковлари фақат федератларда – биринчи навбатда, германларда (готлар, вандаллар, бургундлар) сақланиб қолди; масалан, Норик руглари, готлар, рутенлар, Италияда Теодорих асос солган Остгот қироллиги свевлари, жанубий Галлия (Септимания) ва Испаниядаги вестготлар ерлари, Паннониядаги гепидлар, Италиядаги лангобардлар, Африкада вандал ва аланлар ерларида нероман аҳолиси VI ва ҳаттоки VII-VIII асрларда ҳам арийчиликга риоя қилган. Испанияда фақат 589 йилги Толед собори уюшган давлат арийчи черковлари мавжудлигига якун ясади, лекин VII асрда ҳам Испания ҳамда расман Константинополнинг собиқ вассаллари бўлган герман қиролликларида, франклар қироллигини истисно қилганда, арийчилар кўпинча бу давлатларнинг давлат черковларида епископлар бўлган. Италияда Павия лангобардлар пойтахти арийчи епископи фақат Ариперт I даврида православиени қабул қилди, арийчилар урф-одатлари бўйича никоҳлар эса фақат Лиутпранд томонидан ноқонуний деб топилди.

Арийчилар Рим империясидан ташқарида, хусусан, ҳозирги Россия ва Украина ҳудудида готларнинг собиқ ерларида, масалан, Днестр, Қрим, Дон ва Волгада сақланиб қолганди. Тарихчи А.Г.Кузьмин ўзининг «Руснинг бошланиши. Рус халқининг вужудга келиш сирлари» номли китобида Русда илк насронийлик арийчи характерига эга бўлган тахминни қўллаб-қувватлаган.[8]



Теологик жиҳат



Арийчилик насронийлик догматикасини субординационизм руҳида мақбуллаштириш, яъни Учликка иерархия муносабатлари киритишга ҳаракат ҳисобланган. Сократ Схоластик Арийни «диалектикани билмайдиган инсон» деб атаган. Таъкидлаш жоизки, айнан арийчилик туфайли юзага келган Учлик табиати ҳақида тортишувлар Никей дин рамзининг тасдиқланишига олиб келди: III аср давомида субординационистик қарашлар жуда кенг тарқалган эди, масалан, уларга Ориген рияо қиларди.

Умуман олганда, III-IV асрлар насронийлик кодексини тузиш ва унинг ақидаларини ишлаб чиқиш даври бўлган, бунда насронийлик бир томондан, қатъий монотеистик яҳудий-насронийлик оқимлардан нафақат маросимлар, балки ақидалар борасида узоқлашиши (бу апостол Павел томонидан бажарилганди), бошқа томондан эса, эллинлар политеизмига ўхшашликдан ҳар томонлама қочиши зарур эди.

Вазият қисман бўлсада, эллинлар фалсафий мероси билан мувофиқлаштирилган насронийлик фалсафаси ва теологияси яратиш зарурлиги билан мураккаблашарди.

Насронийикни фалсафа билан бундай мувофиқлаштириш осон кечмаган. Мисол – машҳур Credo quia absurdum est, Тертуллиан асари (De Carne Christi, 5.4): Et mortuus est dei filius: prorsus credibile est, quia ineptum est. Et sepultus resurrexit: certum est, quia impossibile. (Худонинг Ўғли ўлди: бу шубҳасиз, шунга кўра бемаъни. Дафн этилган қайта тирилди: бу шубҳали, шунга кўра имконсиз).

Григорий Назианзин Учлик ҳақида ақида билан боғлиқ юзага келган вазиятни қуйидагича таърифлайди (Слово 3, Защитительное при бегстве в Понт):

Ўз ақидаларида бошқаларни маърифатли қилиши шарт бўлганлар учун – кўп худолиликдан қўрқиб, Худони битта Ипостасга киритиш, Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳни тан олиш ва таълимотда қуруқ номларни қолдирмаслик, шунингдек,  қарама-қарши томонга оғиб, Худони учта турли ёки бир-бирига ёт бўлганларга ёки бир-бирига бўйсунмайдиганлар ва ибтидосизларга, қарама-қарши Худоларга ажратиш, бошқа томонга ҳаддан ташқари кўп эгиладиган қийшиқ бир дарахт билан содир бўлганидек, биринчи ёвузлик билан тенг бўлиб қолмаслик хавфлироқдир.

Ҳозирда Худо ҳақидаги таълимотда – учта дард бор: худосизлик, иудаизм ва кўп худолилик, улардан биринчисининг ҳимоячиси Савеллий Ливийский, иккинчисиники – Арий Александрийский, учинчисиники эса - ҳаддан ташқари православ бўганлар орасидан.

Арийчиликга қарши кураш Учлик ақидасини, у билан биргина эса Худо ва Худонинг Ўғли сифатида Исо Масиҳнинг илоҳийлиги тўлиқлиги ҳақида ақидани тасдиқлашнинг асосий сабабларидан бири бўлди. Шу билан бирга, бундай тўлиқик ҳақида тортишувлар ҳамон давом этмоқда: улар қисман 589 йилги Толед соборида Никео-Цареград дин рамзини Муқаддас Руҳ Худо-Ўғилдан ҳам келиб чиқади деган қоида билан тўлдириш билан боғлиқ. Бу қоида филиокве (латин тилидаги filioque - «Ўғилдан ҳам») номини олган бўлиб, XI асрда черковнинг филиоквени қабул қилмаган шарқий (православ) ва ғарбий (католик) қисмга бўлинишига олиб келди; бу қарама-қаршилик ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда.



Кейингилар



Несторианликдан фарқли равишда, арийчилик илк Ўрта асрларда тўлиқ йўқ бўлиб кетган ҳисобланади.

Шу билан бир пайтда, айрим кейинги илоҳиёт мутахассислари унга яна қайтишган: хусусан, Уильям Уистон XVIII асрда ўзининг арийчиликка содиқлигини маълум қилган ва уни тарғиб этган. Арийчиликка яқин дунёқарашлар XVII-XVIII асрларда кўплаб олимларда, жумладан, Ньютонда ҳам қайд этилган.[9]



Соцининлик



Ўрта асрларда Реч Посполитаяда «арийчилик» номи остида XVII асрда социнианлик кенг тарқалган.[10] Тахминлардан бирига кўра, бўлғуси Лжедмитрий I 1601 йилдан 1603 йилгача поляк ва латин тилини «арийчилик мактаби»да ўрганган.[11]



Исаак Ньютон



Исаак Ньютон арийчиликнинг оташин тарафдорларидан бўлган. Библия матнларини қатъий тартибга асосланган ҳолда ўрганиш давомида Ньютон шундай хулосага келганки, Афанасий Муқаддас Китоб матнига унинг Исо Масиҳ Худо эканлиги ҳақидаги далил-исботларини тасдиқлайдиган энг муҳим сўзларни атайлаб киритиб, қалбакилаштирган. Афанасийнинг бу ҳаракатларини Рим черкови қўллаб-қувватлаган ва муқаддас матнларни ушбу тарзда бузиб кўрсатиш насронийлик таълимотини бузиб кўрсатишнинг сабабига айланган. Ньютоннинг ҳисоблашича, илк насронийлик черковига хос бўлган дин ва эътиқод софлиги Учлик ёки Уч қисмдан иборат Худо ҳақидаги сохта тушунчалар билан алмаштирилган. Арийни қўллаб-қувватлар экан, Ньютон черков епископлари ва руҳонийлар Исо Масиҳга сажда қилишда бутпарастлик билан шуғулланишини айтади. Ньютоннинг ёзишича[12]:

Узоқ вақтлардан бери арийчилик деб атаб келинган нарса қадимий ва «бузилмаган» насронийликдан бошқа нарса эмас, Афанасий эса бу ўзгаришларнинг кучли, маккор ва ҳийлакор қуроли бўлиб хизмат қилган.



Иегова шоҳидлари



 Арийчилик элементлари айрим антитринитар диний ташкилотлар, масалан, Иегова шоҳидлари таълимотларида ҳам мавжуд.[13]



Абу Муслим таржимаси



-----

[1] Вселенские соборы IV и V века: Обзор их догматической деятельности в связи с направлениями школ Александрийской и Антиохийской. — М., 1879. — IV, 284 с. — С. 8—9.

[2] Лебедев Д. А. Вопрос о происхождении арианства // Богословский вестник. — 1916. — Т. 2, № 5. — С. 133–162.

[3] Армстронг, История Бога, 2016, с. 125.

[4] Шмеман А. Д.. Эпоха Вселенских соборов / Исторический путь православия

[5] «Церковная история», кн. 1, гл. 5 «О споре Ария с епископом Александром»

[6] Евсевий Памфил. О жизни блаженного василевса Константина, книга 3, гл. 4 «Еще о спорах, возбужденных в Египте Арием.»

[7] Сократ Схоластик. Церковная история. Книга 2. Глава 41. О том, что по возвращении царя из западных областей, акакиане, собравшись в Константинополе, утвердили ариминскую веру с некоторыми к ней прибавлениями.

[8] Кузьмин А. Г. Арианская версия крещения Руси

[9]  Вавилов С. И. Исаак Ньютон. 2-е дополненное издание. М.-Л.: Изд. АН СССР, 1945, глава 15.

[10] Ариане // Энциклопедический словарь Брокгауза и Ефрона : в 86 т. (82 т. и 4 доп.). — СПб., 1890—1907.

[11] Валишевский, К. Смутное время. — М.: Терра, 1991. — С. 7. — 336 с. — ISBN 5-275-00782-5.

[12] Акройд, 2017, с. 73.

[13] Фаликов Б. З. Новые религиозные движения христианского и нехристианского происхождения Архивная копия от 14 июня 2008 на Wayback Machine // Христианство и другие религии: Сборник статей. Приложение к книге свящ. Георгия Кочеткова «Идите, научите все народы. Катехизис для катехизаторов». М., 1999. — 104 с.

 Уолтер Мартин. Царство культов. — СПб.: СП «Логос», 1992. — 352 с.