PayZakat мониторинг тизими реал вақт режимида лойиҳанинг амалга оширилишини кузатиб боради ва фойдаланувчиларга унинг ривожланиши ҳақида қайтувчан алоқа тақдим этади.
"Бу муҳим ҳодисадир: Сбербанк ичида чиқарилган лойиҳа бизнинг экотизим бир қисмига айланади. Ушбу ғоя ўтган йили бўлиб ўтган банк ходимлари учун Sber#Up корпоратив акселератори биринчи тўлқини ғолиби бўлди. Ҳозир бу акселераторнинг иккинчи тўлқини бўлиб ўтмоқда ва, ишончим комилки, нафақат PayZakat, балки ходимларимиз томонидан ишлаб чиқилган бошқа стартаплар ҳам ўзи ҳақида маълум қилади ва жўшқин суратлар билан ривожланаётган Сбербанк экотизимига маҳсулот ва сервисларнинг янгича сифатини олиб киради", - дея Сбербанк бошқаруви раисини муовини Олег Ганеевнинг сўзларини келтириб ўтади матбуот хизмати.
Матбуот хизматида айтилишича, ушбу сервиснинг потенциал мулоқот доираси жуда катта, чунки бутун дунёда 1,8 миллирдга яқин мусулмон яшайди (жумладан, Россия ва МДҲ мамлакатларида 80 миллион) ва дунё бўйича закот йиғимлари йилига 500 млрд доллардан ортиқни ташкил қилади.