Бош вазир лавозимига потенциал номзодлар орасида Буюк Британия ички ишлар вазири Сажид Жавид ҳам бор, деб хабар беради Al Jazeera.
Жавид – иккинчи авлод муҳожири бўлиб, унинг ота-онаси бу мамлакатга Покистондан келиб қолган. ИИВ бошлиғи лавозимида этник мусулмон муҳожирликка қарши жиддий позиция эгаллади ва агар ўша йиллар қабул қилинганида, унинг отасига ҳам Буюк Британияга киришга халал бериши мумкин бўлган қоидалар жорий қилди.
Ўтмишда Сажид банк соҳасида ишлаган ва йилига 3 млн доллар ишлаб топарди, 2010 йилдан бошлаб эса Буюк Британия парламентига сайланган.
Жавиднинг бош вазир лавозимига сайланиш имконияти у қадар баланд эмас, лекин у – ушбу лавозим учун пойгада охирги ўринларда ҳам эмас.