loader
Foto

Ислом даъватида мўъжиза ва кароматлар

Одатдан ташқари ҳар бир иш пайғамбардан содир бўлса, одамлар ўшанга ўхшаш нарсани қилишдан ожиз қолсалар, бу мўъжиза бўлади. Агар одатдан ташқари иш пайғамбардан бошқа аҳли тақво ва солиҳ одамдан содир бўлса, бу каромат бўлади. Агар ўша одатдан ташқари иш тўғри йўлда бўлмаган одамдан содир бўлса, бу сеҳр ёки синов бўлади.  («Ақийдатут-Таҳовия» шарҳининг талхийсидан)

“Катта андрон коллайдер” (КАК). Сўнгги вақтларда айнан шу учта калима ОАВларида жуда машҳур бўлиб кетди. “Элементар зарраларни жуда катта тезлаштирувчи” нарса баъзи саволларга жавоб бериши керак эди. Мазкур саволлар озми-кўпми коинот тузилиши ҳақида эди. Протонларни бир-бирига тўқнаштиришдан аввал уларни ёруғлик тезлигигача ҳайдаб КАК орқали янги зарраларни ҳосил қилдириб, тадқиқотлар натижаси бу кенг миқёсили экспериментда иштирок этаётган минглаб олимларга озуқа бериши керак эди.

“Янги зарралар” ҳақида бирон нарса дейишга ожизман, бироқ бу илмий махлуқ кўп миш-мишларни келтириб чиқарди. Агар лойиҳа  муаллифлари бутун дунёга “ана, анчадан бери Коинотнинг падо бўлиши ва эволюциясини билишнинг янги даври келди”, деб жар солаётган бўлса, уларнинг рақиблари (скептиклар) коллайдер ҳақидаги барча маш-машалар сарф қилиб ташланган миллиард-миллиардларни оқлаш учун керак бўлиб қолди, дейишмоқда.

КАК орқали олимлар Катта портлашдан кейинги Коинот тушиб қолган шароитларнинг асл ҳолини тикллашмоқчи. Яъни, бу билан улар Стандарт модел деб аталувчи нарсани тасдиқлайдилар ёки уни инкор қилишади. Аҳолининг баъзи қисми (контингенти) илоҳий назарияни “тасидиқлаш-инкор” қилиниши ҳақида гапира бошлашди ва бу нарса илмий доираларда модага айланиб бормоқда.

Қуръон мўъжизалари ва турли хил ғаройиб ҳикоялар ҳамда улар билан боғлиқ Исломни қабул қилиш ёки Исломнинг ҳақлигини “тасдиқлаш” ҳолатлари кўпайиб кетган. Шундай бўлса ҳам, бу ҳолатларнинг ижобий жиҳатлари билан бир қаторда албатта салбий эффектлари ҳам кўзга ташланиб қолмоқда. Математикада жараёнлар маълум бир вақтда ижобий, амал қилувчи маълум сабабларга кўра тескари, яъни салбий амал қила бошлайди, бу билан катастрофалар назарияси шуғулланади. Қуйида “мўъжизалар” ва “феноменлар”нинг самара бермаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Махачкаланинг Марказий Жума масжидида юз берган, жума намози бошланишидан бир мунча вақт олдин “Каламушга айланган қиз ажабтовур томошаси”ни шубхасиз кўпчилик яхши эсласа керак. Ушбу “томошани довруғи” жума ибодатини адо қилиш у ёқда турсин, кунлик ибодатдан узоқ бўлган одамларни ҳам масжидга келишига мажбур қилди.

Бу “томоша” тўғрисида расмийлар хеч қандай хабар бермаган бўлсада, кўпчилик мусулмонлар оғзиларини кўпиртириб гапирган қўрқинчли “воқеалари” сабабли кулгу бўлишди. Масжид имоми эса бунга жавобан “Ибодатсизлар хеч бўлмаганда масжидни келиб кўришдику” деб баёнот беришдан ўзга чора топа олмади. Бу эса доғистонлик мусулмонларнинг Исломдаги даражалари қанчалик содда экани тўғрисида гувохлик беради. Улар учун мўъжизага тўла қўйнинг ўзидан кўра, унинг устидаги “ёзилиб” қолган ёзув кўпроқ ҳайратлантиради.

“Катта ёрдам”

Омма орасида машҳур бўлган “мўжизаларни” инкор қилиш орқали Исломни ёлғонга чиқаришга қаратилган сайтларни очаётган бундай нонкўрларга бегоналар эмас, бизнинг ўзимиз замин яратиб бермоқдамиз. Муқаддас Қуръони карим илм-фан томонидан кашф қилинаётган, унда битилган ҳар бир ҳақиқатга танқидий ёндашишларига қарамай, уни ажобтовур шаклда қамраб олади. Қуръон оятларининг кўп қисмида Қуръони карим билан илмий қарашларнинг юзтубан мос келишини тасдиқловчи аниқ, равшан, оддий ва очиқ-ойдин илмий далиллар мавжудлигини кузатиш мумкин. Афсуски, бу билан қониқмаган кўпгина арбоблар Қуръон оятларини замонавий илм-фан билан мослаштиришга уриниш васвасасидан қутила олмаяпдилар. Бундай ҳаракатлар батамом ман қилингандир. Аллоҳ таолонинг Китобида уни бирор-бир нарсанинг натижаси қилишни ман қилинган. Қуръони карим, ундаги ҳукмларга бўйсуниш учун нозил қилинган. Дарҳақиқат, нодон дўст доно душмандан ёмон дейилгани рост. Қуръон оятларини қандай бўлмасин илмий далилларга мослар эканмиз, бу билан биз ўзимиз унинг мукаммаллигини камситаётган бўламиз. Бу нарса Қуръони каримда йўқ! Ва бу ерда унга ҳожат ҳам йўқ!

Бунга ўхшаш мисоллар кўп ва бу нарсаларни деб душманлар “мўъжизалар” устидан истиҳзо қилишга ўзларида илҳом топа олишди. “Ғаройиб” нарсалардан ҳақиқатга мос келмайдиган кўп нарсаларни кўрган ичи қоралар бу билан тўхтаб қолишгани йўқ. Кўп нарсалар бузиб кўрсатила бошланди, ҳақиқий ажойибтолар ҳам ҳақиқий эмаслиги даво қилина бошланди. Масалан, Жак Ив Кустонинг Исломни қабул қилгани ёлғон экани фош этилиб, орқасидан Қуръони каримда денгизларнинг аралашиб кетмаслиги ҳақида зикр қилинган мўъжиза ҳам ёлғонга чиқарила бошланди.

Қуръони Карим ва исломий даъватга доир бўлган ўзга ажойиб ҳодисаларнинг ҳам илмий феноменларининг нақадар кўп ва ижобий ролга эга эканлигига қарамасдан, уларни унинг асоси/пойдевори сифатида қабул қилиб бўлмайди. Даъватнинг асосий катализатори сифатида инсоннинг табиатан тавҳидга бўлган майли, унинг моҳияти ва бизни ўраб турган атроф оламнинг моҳиятини қўллаш лозим. Кўпинча бирон бир таъсирли воқеани эшитиб қолиб, уни текшириб кўрмасдан, ҳатто шубҳали бўлиб турса ҳам, ҳамда ўша нарса Ислом асосларига тўғри келадими ёки йўқ ўйлаб ҳам келмасдан, бундай бемаъни нарсаларни ўз атрофимиздаги яқинларимизга етказишга ошиқамиз. Бу ҳам етмагандай, бизга ижобий таъсир қилган ўша хабарнинг бошқа одамга тескари таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Шунингдек, ўша “ажойиб, ғаройиб маълумот” ҳали нотўғри бўлиб чиқиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Масалан, қандайдир шубҳали рисолачадан ўқиб ёки яқин танишингиздан Нил Армстронгнинг ойда азон эшитгани, Исломни қабул қилиб, Ливанга кўчиб боргани ҳақидаги хабарни танишларингизга айтиб юришингиз шарт эмас. Бугун бундай “мўъжизалар” устидан кулиш ва истиҳзоли раддиялар тўлиб-тошиб кетди, хатто булар орасида Армстронгнинг ойда умуман бўлмагани ҳақидаги маълумотлар ҳам бор. Бундай воқеалар билан одамни Исломга яқинлаштириш нияти билан унга бошқа маънода ҳам ёрдам бериб қўймайлик, яъни уни Исломдан узоқлаштириб юбормайлик. Бунга ўхшаган фактларга раддия бериш кўп ҳолатларда Исломга қарши раддия беришга айланиб кетмоқда. Ана шундай эҳтиёт бўлишимиз керак.

Мўъжизалар бор

 Бу масалада қош қўйаман деб кўз чиқариб қўймаслигимиз ҳам керак. Мўъжизалар бор. Буни ҳеч ким инкор қила олмайди. Улар ҳақида ҳамма сукут қилиши учун улар мавжуд эмас. Улар Аллоҳ таолонинг иродаси билан бор. Аллоҳ таолонинг хоҳиши билан улар намаён бўлмоқда. Булардан тўғри фойдаланиш керак. Баъзилар ажойиботларни мўъжиза деб ҳисобламаётган бўлса, булар фақат истиснодир. Ҳар кимга алоҳида ёндашган ҳолда қизиқарли, мўъжиза ва нодир воқеалардан (далиллардан) фойдаланиб даъват қилиш анча фойда келтириши мумкин. Буни аниқ инсон тимсолида, у тўғрисида билимга эга бўлган ҳолда ҳамда унинг зеҳнини ҳисобга олиб амалга ошириш лозим бўлади. Ислом “ҳайриҳоҳлари” (душманлари)нинг бу мавзудаги ютуқларини эътиборга олиб, “мўъжизалар”га учта қатъий талаб қўйилиши лозим:

1) Агар сўзловчи маълум бир тарих ҳақида сўз юритаётган бўлса, унга аввало ўзи амин бўлиши керак.

2) Агар Қуръон оятлари ва бирон-бир ноёб илмий ҳодиса ўртасида таққослаш ўтказилаётган бўлса, у ҳолда бу шубҳали назария эмас, тажрибага асосланган далил бўлмоғи лозим.

3) Фан олдида турган саволларга жавобни Қуръондан изламаслик ва унга монандламаслик (мосламаслик) керак.

Ҳа, ҳақиқатдан ҳам Қуръони карим физика ёки астрономия фани бўйича илмий асар эмас. У тарихий қисса ва адабиёт махсули ҳам эмас. Бу китоб Аллоҳ таолонинг Каломидир. Аллоҳнинг Каломи эса мукаммал. Агар Қуръон оятларида физика, астрономия, тарих ёки назм илмлари намоён бўлаётган бўлса, Аллоҳнинг Каломи уларни мутлақо идеал даражадаги тартибда тақдим этаётгани табиийдир. Идеалллиги шунчаликки, Қуръон оятлари аксиоматик характерга эга дея оламиз (аксиома – исбот этилиши талаб этилмайдиган теоремага айтилади. – тарж.) Идеал ва мукаммаллик дегани эса – 1400 йил илгари саҳровий бадавийлар учун долзарб бўлган нарсаларнинг бугунги кунда ҳам янада долзарб бўлиб қолаётган ва Қиёматгача долзарб бўлиб қолувчи ҳақиқат, яқоллик ва жўнликдир. Аллоҳ таоло Ой траекториясини ҳурмонинг қуриган шохига ўхшатаётган (ҳурмо шохи қуриса, Ер атрофида ва Ер билан бирга Қуёш атрофида айланаётган Ойнинг траекториясига ўхшаб эгилиб қолади) ёки инсон ҳомиласининг турли босқичлардаги кўринишини “тишланган гўшт” ёки “алақ” дея атаётган (гап шундаки, ўзбек тилига қуюшқоқ дея таржима қилинган арабча ъалақ сўзини битта ибора билан тўлиқ ифодалаб бўлмайди. Аслида бу сўз бирор нарсага ёпишиб ва осилиб қолган нарсани англатиб, инсон ёки бирорта жониворнинг танасига ёпишиб олган зулукка нисбатан қўлланади) пайтда У бу ишларни нақадар мукаммал бажараётганини кўра билиш қолади, холос (бундан муносиброқ мисолларни келтириб бўлмайди). Жуда жўн ва шу билан бирга жуда тўғри. Аллоҳ таоло “хотинларингиз – зироатгоҳларингиздир” деганида, фақат таҳсин ўқишдан бошқа иш қолмаяпти: нақадар ҳаммаси жўн ва шу билан гўзал! Ва Аллоҳ таоло юлдузлар ботаётган жой номи (ёки “тарк этган юлдузлар”) қасам ичганида, ҳозирги замон илм-фан маълумотларига асосланган нуқтаи-назарга кўра, бу қасам предметининг нақадар ўринли эканлигига ҳамда Қуръон оятларининг назм жиҳатидан ҳам нақадар гўзаллигига ҳайрон қоласиз, холос (фаразлардан бирига кўра, гап “қора туйнуклар” ҳақида кетаётгани тахмин қилинади). Ва чиндан ҳам “Бу Китоб(нинг Аллоҳ томонидан нозил этилганига) ҳеч шубҳа йўқ...” (“Заликал Китабу Лаа ройба фийҳи”)

Хулоса

Қуръони карим[i] – Аллоҳ таоло тарафидан бизга фраз қилинган мукаммал яшаш тарзининг асосий манбаидир. Мукаммаллик учун яна қандай мўъжизаларга мухтожлик бор. Ислом Армстронгнинг тасдиғига ҳам, катта адрон коллайдерига ҳам муҳтож эмас. Бунданда ажойиб мисол оддий туядир. Худди шунингдек Исломнинг осмонўпар биноларнинг "белгилаб қўйилган" вақтда қулаши (Нью-Йоркдаги жаҳон савдо маркази биносига ишора), қўзичоқларнинг ҳайратланарли ёзувлар билан туғилиши, намоз вақтида азон айтаётгандек ўкирадиган шер, Қуръонда аниқ номутаносиблик билан келган зид маъноли сўзлар ("ўлим", "ҳаёт" каби) ва бошқа мисолларга ҳам эҳтиёжи йўқ. Лекин юқорида келтирилган мисоллар содир бўлса бу ҳаммаси Аллоҳнинг буюклигига далолат қилади.

Аллоҳ таолонинг мўъжизалари доим кўз ўнгимиздадир: «Улар назар солмасларми; Туянинг қандай яратилганига? Ва осмонни қандоқ кўтарилганига? Ва тоғларнинг қандоқ ўрнаштирилганига? Ва ерни қандоқ текислаб қўйилганига? Бас, эслатгин, сен, албатта, эслатувчидирсан. Сен улар устидан ҳукмингни ўтказувчи эмассан. Лекин, ким юз ўгирса ва кофир бўлса. Бас, уни Аллоҳ катта азоб билан азоблайдир. Албатта уларнинг қайтиши Бизгадир. Сўнгра, албатта, уларнинг ҳисоб-китоби ҳам Биздадир» (Ғошия сураси, 17-26 оятлар).

Муаллиф: Абдулмўмин Ҳожи

Абу Муслим таржимаси



[i] “Улумул Қуръон”дан иқтибос:

...Қуръони Карим мўъжизадир. Унинг мўъжизалиги собит бўлиши учун қуйидаги шартлар амалга оширилиши керак:

1. Қуръони карим каби бир китоб, ёки сура, ёҳуд бирор оятни бошқалар ҳам келтира олмаслигини даъво қилиш;

2. Қуръони карим қайси луғатда бўлса бошқаларга ҳам ўша луғат имкониятларини бериш;

3. Қуръони карим нозил бўлган муддатни бошқаларга ҳам бериш;

4. Қуръони каримнинг барчанинг кўз ўнгида бўлиши...

Қуръони каримнинг мўъжизалигини таъминлайдиган ушбу омиллар унда мукаммал тарзда топилган!

1. Яъни Қуръони карим каби бир китоб, ёки сура, ёҳуд оятни келтира олмасликлари бир неча оятларда баралла айтилган!

2. Қуръони каримнинг бир қанча суралари ёлғиз ҳарфлар билан бошланади. Бу ҳарфлар маънодан узилган бўлсада, ишоравий маъно ўлароқ: "Қуръон оятлари сизлар ўз суҳбатларингизда ишлатадиган ҳарфлар билан нозил бўлмоқда. Бу ҳарфлар имкониятидан фойдаланиб сизлар ҳам шу Китоб каби бир китобни ёза оласизларми?! Йўқ!! Ҳаргиз ёза олмайсизлар!" демоқда!

3. Қуръони карим 23 йил муддатда нозил бўлган. Бошқаларга эса ҳалигача 1400 йил муддат берилди ва ҳануз бу Китоб кабисини ёза олишмаяпти. Ожиз қолишмоқда!

4. Қуръони Карим қандайдир олигарҳлар қўлида яширин бир нарса эмас. У барчанинг, душманнинг ҳам, дўстнинг ҳам кўз ўнгида турибди. Бу кабисини келтиришга барча ожиз бўлмоқда. Шундай экан Қуръони каримнинг мўъжиза экани собит бўлмоқда!