loader
Foto

Саудия Арабистонида спиртли ичимликларга тақиқнинг олиб ташланиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

Бундай хабарларга сабаб қиролликда тунги клублар очилиши бўлди. Заведение под брендом «White» бренди остидаги муассаса Жиддада биринчи «ҳалол дискотека» сифатида очилди, гарчи унда спиртли ичимликлар сотилмасада, ижтимоий тармоқларда кўнгилочарликлар соҳасини янада эркинлаштириш мавзусида гап-сўзлар кўпайди.

Саудиялик амалдорлар мамлакатда спиртли ичимликлар тақиқланишининг олди олиниши имкониятини инкор қилди, деб хабар беради АрабNеws.

«Агар сиз фейк янгиликлар ўқиётган бўлсангиз, улар миш-мишларга ва қиролликдаги шубҳали нарсалар ҳақида маълумот берувчи аккаунтлардан твитларга асосланишини сезасиз», - деди амалдорлардан бири.

"Мамлакат ўзининг ислоҳотлар режасини илгари сураётган экан, биз, аслини олганда, кўплаб миш-мишлар ва танқидчиларнинг бизга халал беришга уринишларини кутмоқдамиз. Гарчи одамлар миш-мишларга йўл қўймаслик ва танқид қилиш ҳуқуқига эга бўлишса-да, уларнинг олибсотарликлари ҳақиқат сифатида қабул қилинмаслиги керак".

Саудия сайёҳлик ва миллий мерос комиссияси ҳам қиролликда спиртли ичимикларга рухсат бериш учун ҳеч қандай ният ёки режалар ҳақида ҳеч нарса эшитмаган. - "Бундай нарса содир бўлмайди", - деб таъкидлади мансабдор шахслар.