loader
Foto

Тожикистонда хитойча кузатув усуллари Хитойнинг пулларига пайдо бўлди

Радио Озоди агентлигининг хабар беришича, Душанбе видеокузатув тизимида янгилик пайдо бўлди – якинда камералар одамларни юзидан таний бошлайди. Ҳукумат бу янгича хавфсизлик тизими йўқолиб қолган кишиларни қидириб топишга ва жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади, деб ҳисоблайди.

Тожикистоннинг барча йирик шаҳарларида янги видеокузатув камералари ўрнатилади. Пойтахтда юздан танийдиган видеокамералар Душанбе халқаро аэропорти, темир йўл вокзали, йирик савдо марказлари ва бозорлар, парклар ва бошқа гавжум жойларда ўрнатилади, дея хабар қилди "Озодлик" радиоси билан суҳбатда Фурқат Шоимардонов, "Шахри бехатар" ("Хавфсиз шаҳар") маркази раҳбар ўринбосари.

Хабар қилинишича, дастурга саноқли сониялар ичида жуда катта ҳажмдаги ахборот тўплаш ва қайта ишлашга қодир бўлган сунъий интеллекту асос қилиб олинган. Тизимли рақамли тасвирни сканерлайди ва улар бўйича одамнинг юзидан таниб олиш ва уни бошқалар билан таққослаш мумкин бўлган ўзига хос жиҳатлар тўпламини ажратади. «Агар камера фуқаронинг қидирувдаги шахсга 25%дан ортиқ ўхшашини қайд этса, ахборот дарҳол бизнинг марказимизга келиб тушади», - деди Фуркат Шоимардонов.

Тожикистонда одил суддан қочиб юрган жиноятчиларни, шунингдек, йўқолиб қолган фуқароларни қидириш асосан эскича усулда – мамлакат ИИВ сайтидаги эълонлар ёрдамида амалга оширилади. Баъзида ҳукумат мукофот эвазига фуқаролардан ёрдам беришни илтимос қилади.

Албатта, Хитой камералари, ҳозирги кунда АҚШ томонидан уруш эълон қилинган «Huawei» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган камералар қўлланади.

Аввалроқ, 2013 йилнинг октябрида Душанбеда «Хавфсиз шаҳар» тизими жорий қилинган бўлиб, унинг доирасида Тожикистон пойтахтида 75 та чорраха ва марказий кўчалар кесишмасида 855 та видеокузатув камераси ўрнатилганди. Лойиҳани жорий килиш учун $22 млн сарфланди. Шундан $20,9 млн. – ШХТ доирасида Хитой томонидан берилган узоқ муддатли кредит, қолган $1,1 млн эса Тожикистон улуши ҳисобланади.

Бундан ташқари, ўтган йили Душанбедаги Айний парки сунъий ақл элементлари бўлган Dahua видеокузатув камералари билан жиҳозланган. Шаҳар ҳокимлиги матбуот маркази кейин одамларни санаш ва юзидан аниқлаш учун камералар ўрнатишга кўрсатма паркларда одамлар ташрифларини ҳисоблаш, шунингдек, одамларни излаб топишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ёрдам бериш учун шаҳар ҳокими Рустам Эмомали томонидан топшириқ берилди, деб айтди.