loader
Foto

Марказий Осиё учун Россия ва Хитойнинг рақобати

Марказий Осиёда таъсир ўтказиш учун рақиблар - Хитой ва Россия - Ислом террорчи гуруҳлари Афғонистондан қўшни мамлакатларга ўтиб кетишидан қўрқишади, бунда Пекин ўзининг "бир камар, бир йўл" ташаббусини ҳимоя қилишга интилади. Афғонистондаги исломчиларга қарши туриш учун Москва ва Пекин томонидан ҳарбий ресурсларни кўпайтириш – олдиндан айтиб бериш қийин бўлган қўшимча омилдир…

The Wall Street Journal (АҚШ): АҚШ Афғонистондан чиқиб кетишни режалаштираётган бир пайтда Россия ва Хитой Марказий Осиёда таъсирга эга бўлиш учун рақобатлашяпти

АҚШ Афғонистонда урушдан чиқишга тайёргарлик кўраётган бир пайтда Марказий Осиё янги давр бўсағасида: Россия ва Хитой 11 сентябр терактларидан кейин ўз ташаббуси билан устунликни қўлга олган ҳамда Афғонистонда тинчлик ва барқарор ўрнатиши кўзда тутилган АҚШ етакчилигига барҳам бериладиган минтақада таъсир учун рақобат қилади.

Ҳар икки давлат ҳам ўз ҳудудида, ҳам Афғонистондан қочиб қутулиши мумкин бўлган Исломий жангарилардан қўрқишади, Хитой эса унинг компаниялари "Бир камар, бир йўл" ташаббуси доирасида минтақага киритган миллиард долларларини ҳимоя қилишни истайди.

Сўнгги йилларда Москва ва Пекин, уларнинг фикрига кўра, Қобулда америка тарафдори бўлган ҳукуматнинг заифлашиб бораётган сиёсий позицияси, Толибоннинг Афғонистон ҳудудида ўсиб бораётган таъсири, шунингдек, "Ислом давлати" ва фаолияти мамлакат ташқарисига тарқалиши мумкин бўлган бошқа Исломий жангарилар гуруҳларининг таҳдиди туфайли ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун фаол ҳаракатлар қўллай бошлади.

Трамп маъмурияти 2018 йил сентябрида Залмай Халилзадни (Zalmay Khalilzad) Афғонистонда тартибга солиш бўйича АҚШниг махсус вакили этиб тайинлагач, жаноб Халилзад Москва ва Пекинни музокаралар давомида Афғонистонда деярли 18 йиллик урушни ҳар томонлама ҳал қилиш, ҳамкорликни таъминлаш ва Евроосиёнинг иккита кучли давлатини Вашингтоннинг икки мамлакат билан бошқа йўналишларда муносабатларини кескинлаштириш пайтида унинг йўлида туришга йўл қўймасликка жалб қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширди.

Ҳозирча жаноб Халилзаднинг саъй-ҳаракатлари ўзини оқлаб турибди. Россия президенти Владимир Путин ўтган ҳафтада АҚШ ва Россиянинг вазиятни тартибга солиш бўйича биргаликдаги ҳаракатларини мақтаб, улар «яхши натижаларга олиб келиши»га умид билдирди. Жаноб Путиннинг шарҳлари айнан Хитой Пекинда мулла Абдулғани Бадар бошчилигидаги «Толибон» расмий вакиллари делегацияси билан музокаралар олиб борган пайтда янгради. Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби бу учрашувлар ҳақиқатда бўлиб ўтганлигини тасдиқлай олмаслигини айтди.

Бу жараённи ривожлантиришга хизмат қилиш учун Москва ва Пекин БМТ томонидан «Толибон» амалдорларига нисбатан қўйилган ҳаракатланиш эркинлигига тақиқни уларнинг Қатарда тинчлик музокараларида иштирок этиши учун олиб ташлашни таъминлашга ёрдам берди ва АҚШ билан биргаликда исёниларнинг баҳорги ҳужумлар ҳақидаги баёнотини қоралаб чиқди.

Бундай якдиллик «Толибон» ҳаракати жангариларининг Афғонистон хавфсизлик кучлари билан радикал Исломий гуруҳларга қарши биргаликда курашиш ва Афғонистонни чет элдаги террористик ҳужумлар учун трамплинга айлантирилишига йўл қўймаслик учун саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга қаратилган АҚШ, Россия ва Хитой ўртасида тинчлик битимининг асоси бўлиши мумкин, хабар беради музокаралардан хабардор бўлган шахслар.

АҚШнинг ҳозирги мақсадларини деярли сўзсиз қўллаб-қувватлаш, айниқса, унинг расмийлари кўпинча 1980-йилларда Совет Иттифоқининг Афғонистонга бостириб кириши ҳалокатларидан, 15 минг совет аскари ва 600 мингдан бир ярим миллионгача афғонистонлик одамларнинг умрига зомин бўлган тўққиз йиллик оккупация асоратларидан сабоқ олмаганилиги учун АҚШни масхара қилган Россия учун жиддий ўзгаришни ифодалайди.

Сўнгги йилларда АҚШнинг Афғонистондаги ҳаракатлари АҚШ мулозимлари таъкидлаганидек, муаммоларни тезда ҳал қилишга олиб келмаганлиги сабабли, Россия ва Хитой «Толибон» билан, шунингдек, Афғонистон ҳукумати билан алоқаларини кенгайтирди, бунда Москва Афғонистон сиёсий гуруҳлари ва парламент аъзолари билан алоқаларни мустаҳкамлади. Бундан ташқари, улар АҚШга қарам бўлмаслик учун хавфсизлик масалаларини ўз қўлларига олиш учун чоралар кўришга киришгани ҳақида маълумотлар бор.

Пентагоннинг 2017 йил июн ойида Конгрессга берган маърузасига кўра, Хитой чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва минтақавий иқтисодий сармояларини ҳимоя қилиш мақсадида 2017 йил бошида шимоли-шарқдаги Бадахшон афғон армияси бригадасини ташкил этиш учун 85 миллион доллар ажратган.

Ўшандан бери Пекин кўплаб янгиликлар хабарларини, жумладан, хитой ва афғон расмийларининг бу вилоятдаги Ваҳан стратегик йўлаги яқинида Хитой томонидан молиялаштирилган ҳарбий базани қуриш ишлари олиб борилаётгани таъкидланган хабарларни рад этди. Хитой, шунингдек, Афғонистон ҳудудида ўз қўшинларини жойлаштиришни режалаштирмаганини бир неча бор таъкидлади.

Тожикистонда 2015 ёки 2016 йилда Хитой маҳаллий ҳукумат билан Афғонистон билан чегаранинг тожик томонида 30 дан 40 гача чегара постларини таъмирлаш ва қуриш ҳуқуқини Пекинга берувчи шартнома имзолади, дея хабар берганди тожик амалдорларидан бири ўтган йили. У жазодан қўрқиб, унинг исмини айтмасликни сўраган.

Келишувларга кўра, Хитой чегарачилари тожик-афғон чегараси бўйлаб ҳудуднинг Пекин фикрига кўра, тожиклар жангариларнинг мамлакат ҳудудига кириб келишига тўсқинлик қила олмайдиган муҳим қисмларида тожик ҳамкасбларини алмаштирдилар. "Тожикистоннинг шундай ҳудудлари бор-ки, у ерда хитойликлар чегара назоратини бутунлай эгаллаб олишди", - деди у. - Улар ўз машиналарида чегараларни мустақил равишда патрул қилишади".

Хитой ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби бу ҳақда эшитмаганини ва илгари бундай хабарларга изоҳ беришни сўраганида, улар ҳақиқатга мос келмаслигини айтди.

АҚШнинг Афғонистондаги ҳаракати муваффақиятсизликка учраганида Москванинг ҳаракатлари ҳам янада тажовузкор бўлган.

Россия ҳукумати, афғон куч тизимларидан олинган маълумотларга кўра, ўтган йили Кобул ҳукуматига Жаузжан провинциясидаги "Ислом давлати" объектларида Россия ҳаво ҳужумига рухсат бериш учун босим ўтказишга ҳаракат қилди. Расмийларнинг таъкидлашича, таклиф АҚШнинг жиддий эътирозлари ва Кобул ҳукуматининг АҚШ авиацияси зарбаси таҳдидни бартараф қилиш учун етарли эканлигини тасдиқлаганидан кейин рад этилди.

Ғарбнинг расмий вакилларидан бири кейинчалик Москва "вақти-вақти билан Афғонистон ҳукуматидан ёрдам керакми ёки йўқми, деб сўрагани ва улар "Ислом давлати"га қарши курашда, хусусан, Жаузжанда Россиянинг ҳарбий иштирок этишига тайёрми ёки йўқми деб савол берди. Улар доимо рад этишди". Россия мудофаа вазирлиги ушбу баёнотларга изоҳ бериш талабларига жавоб бермади.

АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш кўлами – у олиб келиши мумкин бўлган ҳарбий-сиёсий вакуум кўлами каби – номаълум бўлса-да, мутахассислар нуқтаи назаридан Америка даврининг охири АҚШнинг анъанавий рақиблари уни тўлдириш учун шошиладиган вакуум қолдиришидан қўрқиш муболағали.

Москва ва Пекин Афғонистон билан сиёсий алоқаларни мустаҳкамлаш эҳтимоли бор бўлса-да, Россия ва Буюк Британия ўртасидаги XIX асрдаги "соялар уруши" руҳида кампания Афғонистонни назорат қилиш эҳтимоли жуда кам, чунки Россиянинг асосий мақсадлари барқарорликка эришишдан ташқари, унинг баҳоларига кўра, АҚШнинг ноқулай ҳужумлар оқибатида иложсиз аҳволга тушиб қолиши устидан тантана қилиш билан ҳам боғлиқ ҳисоблайди Афғонистон бўйича москвалик тажрибали мутахассис Аркадий Дубнов.

"Россия билан Хитой ўртасида Афғонистондаги ҳамкорлик Москванинг минтақадаги стратегияси муҳим бир қисмидир, - дейди Жаноб Дубнов. - Аммо бу мамлакатда муваффақиятга эришиш истаги асосан АҚШга мана буни кўрсатиш истаги билан белгиланади", - дейди у, ўрта бармоғини кўрсатиб.

Халқаро инқироз гуруҳининг Осиё дастури раҳбари Лорел Миллер (Laurel Miller) сўзларига кўра, кенг кўламли ҳарбий босқинчилик эҳтимоли ҳам кўриб чиқилмайди. «Британия, СССР ва АҚШ босқинчилигининг тарихига назар ташлаш ва «Чет эл ҳарбий контингентининг мавжудлиги? Бу энг муваффақиятли ғоя эмас» - деб айтиш учун даҳо бўлиш шарт эмас» - дейди у.

Бироқ, Афғонистонга хорижий интервенциянинг юқорида исботлаб берилган рисклари ҳамда Хитой ва Россия томонидан тинчлик битимини қўллаб-қувватлаш уларнинг геосиёсий рақобати ва тарихий келишмовчиликлари АҚШ ҳарбий иштироки камайтирилганидан кейин Афғонистондан ташқарида таъсир кўрсатиши эҳтимоли истисно эмас, - деди Миллер хоним, АҚШ Давлат департаментининг Афғонистон ва Покистон бўйича собиқ махсус вакили.

"Марказий Осиёда Россия ва Хитой ўртасидаги рақобат қандай пайдо бўлишини тушуниш жуда осон, – дейди у, Пекиннинг "Бир камар, бир йўл" кўп миллиард долларлик ташаббусини мисол қилиб келтирар экан. – Россия унинг иқтисодий йўлагини ҳимоя қилиш мақсадида Хитойнинг Ғарбга ҳаракатини тинч йўл билан қабул қилишини тасаввур қилиш қийин".

Афғонистондаги Исломий кўнгиллиларга қарши туриш учун Марказий Осиёда Москва ва Пекин ҳарбий ресурсларини кенгайтириш – бу ресурс, эҳтимол, мамлакатда эришиш мумкин бўлган тинчлик келишувидан кейин сақланиб қолиши ва ҳатто кўпайиши мумкин – минтақада шундоқ ҳам ўзгарувчан бўлган сиёсатда олдиндан айтиб бериш қийин бўлган қўшимча омил бўлиб хизмат қилади.

Тожик-афғон чегарасига яқинда амалга оширилган ташриф шуни кўрсатадики, Хитой, Россия ёки бошқа ҳеч кимнинг қувончи учун Афғонистон чегараларининг хавфсизлигини мустаҳкамлаш бир мунча вақт муаммо ва эҳтимолий портловчи омил бўлиб қолаверади.

Афғон-тожик чегарасидан бир ярим километр ва Тожикистон пойтахти Душанбедан қайриб 200 километр масофада жойлашган ўз уйидан туриб, 67 яшар Абдусуллох Ходжоев ҳикоя қилади-ки, у мунтазам равишда тунлари исломий кўнигиллилар манзилини қидирадиган самолетлар шовқини ва ўқ овозларини эшитади.

«Кечаси отишма шовқинидан уйғониб кетиш мумкин», - дейди у.

Абу Муслим таржимаси