loader
Foto

Эрдўған - Хафтар 1:0

Ҳозирча экспертлар бу ўзгаришнинг ортида нима тургани ҳақида бош қотирмоқда – ёки Трампнинг ярашиш руҳидаги баёнотлар Хитой, Россия ва Шимлий Кореяга нисбатан ҳам билдирилганини ҳисобга олиб, АҚШ учун муаммоли бўлган барча минтақавий давлатлар билан душманликни йиғиштириш курси. Ёки Вашингтон учун у билан низоларга асосий эътибор қаратиш лозим бўлган Эрон ёки Венесуэла (Анқаранинг бу мамлакатда АҚШ режаларига қаршилик қилиш имкониятлари чегараланган эканлигини ҳисобга олиб) масаласи бўйича сезиларли ён беришлар. Тўлиқ эътибордан четда қолдириш мумкин бўлмаган яна бир имконият бу – бир-бирига зид келадиган сўзлар ва ҳаракатлар билан машҳур бўлган АҚШ президентининг ғирром ўйнашидир. Буни президент ваколатларини чеклайдиган америка сиёсий тизими характери ҳам енгиллаштиради, бу туфайли берилган ваъдаларни бажариш имкони йўқлигини у доимо мухолифат найранглари билан изоҳлаши мумкин.

Эрдўғаннинг яна бир сезиларли муваффақияти ўтган ҳафта халқаро тан олинган ҳукумат кучларидан сезиларли мағлубиятга учраган ливиялик «наполеонча» Халифа Хафтарнинг мамлакатда ҳукуматни қўлга олиш режаларини Туркия бузиб юборганини тан олиши бўлди. Эслатиб ўтамизки, Анқара Саудия Арабистони – БАА иттифоқи, Франция ва АҚШ ҳарбий-разведка доираси ва Евгений Пригожин томонидан назорат қилинадиган Кремлнинг гибридли урушлар машинаси қўллаб-қувватлашига таянадиган ҳарбий авантюрист Халифа Хафтарни мағлуб этишга уринаётган Миллий Бирлик Партиясини (ПНЕ) қўллаб-қувватлашини расман тан олди.

Ҳозирча, Хафтар зорланаётганидек, Эрдўған Сурияда қўлидан келмаган ишнинг Ливияда уддасидан чиқди – стратегик аҳамиятга молик мамлакат иттифоқчиларининг асосий қисмини назорат остида сақлаб қолди. Бизнингча, бунга иккита асосий омил хизмат қилади:

1) умумий ҳарбий-сиёсий раҳбарият остида бирлашган Ливия инқилоб кучлари бирлиги ва адекватлиги, бу ички тортишувларни бартараф қилди ва улар қаторида Сурияда бўлгани каби, инқилобни ичидан еб битирадиган емирувчи кучлар пайдо бўлишининг олдини олди.

2) ПНЕ мамлакатнинг қонуний ҳукумати сифатида халқаро тан олиниши. Бу масалада халқаро ҳуқуққа нисбатан бир-бирига қарама-қарши бўлган иккита дунёқараш устунлик қилиши туфайли етарлича тушуниш йўқ.

Биринчидан, бу халқаро ҳуқуқ, халқаро ҳамжамият ва унинг аралашувига, улар ким томонда бўлса, ўшалар ғолиб чиқишига соддаларча умид қилиш. Ҳаёт бир неча марта бу хомхаёлларни пучга чиқаргани сабабли кўплаб одамларда, айниқса, мусулмонлар муҳитида халқаро ҳуқуқ ва ҳамжамият бир-бирини тўлиқ писанд қилмаслиги мумкин деган тушунча шаклланган.

Аслида иккала қараш ҳам нотўғри. Албатта, халқаро ҳуқуқ ва унинг ортида ҳеч қандай куч турмаган ва қарама-қарши томонда бўлганида, масалан, Қримнинг босиб олиниши билан боғлиқ вазиятда кўп нарсани ҳал қила олмайдиган халқаро ҳамжамиятни қўллаб-қувватлаш. Шу сабабли, шубҳасизки, Мао Цзедун "милтиқ ҳокимиятни юзага келтиради" деб айтган вазиятларда, тушуниш керакки, бундай "милтиқ"сиз халқаро ҳуқуқ ҳам, халқаро ҳамжамият ҳам улардан умид қилганлар учун фойдасиздир.

Бошка томондан, кўп сонли мисолларнинг кўрсатишича, томонларнинг ҳарбий кучлари деярли тенг бўлганда халқаро тан олиниш омили муҳим роль ўйнади. Масалан, Босниядаги уруш давомида, жумладан, мусулмонлар мамлакатнинг халқаро тан олинган ҳукумати шафелиги остида ҳаракат қилганлиги уларга зарур қурол-яроғ таъминотини йўлга қўйиш ҳамда босқинчи мамлакатга унинг иқтисодиёти ва мудофаа салоҳиятини сезиларли даражада пасайтирган халқаро босимдан фойдаланиш имконини берди. Сурияда халқаро ҳамжамият, гарчи Асаднинг режимини сезиларли даражада қоралаган бўлсада, унинг мамлакат қонуний ҳукумати сифатидаги мақомидан маҳрум этмаганлиги унинг «қонуний ҳокимият» ниқоби остида бу мамлакат устидан назорат ўрнатган ҳомилардан ҳарбий ёрдам олишини енгиллаштирди. Ливияда эса инқилобчиларнинг омади кўпроқ чопганди – улар қулай халқаро конъюнктурадан фойдаланиб қолишга, Муаммар Қаддофийни ағдаришга, тезда янги ҳукумат шакллантириш ва унинг халқаро тан олинишига эришишга улгурдилар. Мана энди Эрдўған мамлакатнинг қонуний ҳукуматини унинг исёнчиларга қарши курашида қўллаб-қувватлаши анча осон кечмоқда.

3) Тартиб бўйича охирги, лекин муҳимлик даражаси бўйича бундай бўлмаган далил бизни Ливиядаги сўнгги воқеалар туфайли ўзимизни бироз босиб олишга мажбур қилмоқда – бу Туркия ва унинг иттифоқчилари у ерда хам жиддий каршиликка учрамаганлигидир. Чунончи, жойларда рақобатчилар ҳар томонлама – ер усти (Эрон) ва ҳаво (Россия) ҳарбий ёрдам билан қўллаб-қувватлаган Суриядаги каби.

Ахир Суриядаги уруш бошланган пайтда, исёнчилар ва Асад режимининг бир-бирига тахминан тенг бўлган кучлари қарши турганида Туркия ва Қатар томонидан қурол-яроғ етказиб бериш, кўнгиллиларни ўтказиб юбориш ва ҳ.к. кўринишида кўрсатилган ёрдам мамлакат ҳудудининг катта қисми устидан назорат ўрнатиш учун етарли бўлди. Бироқ Эрон ва Россия Сурияга кенг кўламли кириб келгач, Туркия эса бу ишни қилишга журъат топа олмасдан, улардан ҳудуднинг катта қисмини режимга топшириш эвазига мамлакат шимоли-шарқида кичик бир ҳудуд сўрашга мажбур бўлганда вазият кескин ўзгарди.

Ливияда Хафтарни қўллаб-қувватлашга ҳали ҳеч ким жиддий ҳаракат қилгани йўқ, умид киламизки, бу айнан юқорида кўрсатилган банд – халқаро ҳамжамиятнинг у қаршилик кўрсатаётган ПНЕни мамлакатнинг қонуний ҳукумати сифатида тан олиши сабабли рўй бермайди.

Лекин шунга қарамай, ёддан чиқармаслик керакки, "ишлар якунланганидан кейин баҳоланади" – бу тамойил нафақат алоҳида бир инсон ҳаётига нисбатан, балки Сурия ва Ливия низолари каби бутун бошли низолар учун ҳам адолатдандир. Урушда муваффақиятли ва самарали бошлашнинг ўзигина етарли эмас, лекин ташаббусни ушлаб қолиш ва ривожлантириш, керакли якуний натижага эришиш ҳам муҳим. Омадсизликдан ғазабга минган айнан Хафтар Туркиянинг олтита фуқаросини қўлга олиб, шу аснода Анқарани шантаж қилишга ҳаракат қилганида Туркия айнан шу ишни қилиши лозим. Бунга охирги жавобида улар агар Туркия фуқаролари озод қилинмаса, Хафтар гуруҳи Туркия зарбаси учун қонуний нишон бўлишини маълум қилдилар.

Биз воқеалар ривожини кузатиб борамиз.

Абу Муслим таржимаси