loader
Foto

Нелсон Манделанинг набираси: Исроил – апартеид давлати

Кўп минг кишилик омма олдида сўзга чиқар экан, Мандела 2018 йил Исроил томонидан қабул қилинган яҳудий миллат-давлати ҳақидаги қонун «биз доимо Исроилнинг ҳақиқий характери ва реал воқеликлари – бу апартеид давлати эканлигини билишимизни тасдиқлади» деб айтди, иқтибос келтиради Al Jazeera.

Мандела уларга кўра ЖАРдаги вазият шунга мос келадиган апартеид мезонларини санаб ўтди ва Исроилдаги вазият ҳам ушбу мезонларга мос келишини қайд қилди. «Бу тавсифларнинг барчаси Исроилда ҳам у пайдо бўлган пайтдан бошлаб апартеид мавжуд бўлган, лекин ҳозирга келиб қонунийлаштирилди ва конституцион мақом олди, - деди депутат. - Исроил апартеид давлати сифатида яҳудий давлтаи ҳақида қонундаги таъриф бўйича қонунчиликда кўзда тутилган дискриминацияни амалга оширмоқда, яҳудий бўлмаганлар бу ерда қуйи синф фуқаролари, моҳиятан ўз ватанида бегона сифатида таснифланмоқда».

Шунингдек, Мандела АҚШнинг инвестициялар воситасида фаластин-исроил низосини тартибга солиш борасида ўз таклифлариниберишга қаратилган ҳаракатларини танқид қилди. Нелсон Манделанинг набираси ишончи комилки, бундай битим «Фаластиннинг барча ҳуқуқлари ва интилишларига барҳам беради».