loader
Foto

Эшакларга озодлик керакми?

Улар "эшакларга озодлик бўлсин", деган шиор билан намойиш ўтказишибди. Улар намойишда эшаклар ҳайвонат боғида қийналмоқда, ҳайвонат боғи эшаклар учун турма, шунинг учун уларни озодликка чиқариш шарт, деб бақиришибди. Оқибат фаоллар ўз мақсадларига эришибди: эшакларни ёввойи чўлга қўйиб юбориш ҳақида қарор қабул қилинибди.

Бундай қарор қабул қилиниши шарафига шаҳар ташқарисида базм уюштирилибди. Эшаклар учун қурилган чиройли дарвозали молхонага қурилиб, эшакларни жойлаштирибди. Аввалига жуда катта баландпарвоз сўзлар айтилиб, сўнг дарвозалар очилибди, махсус одамлар эшакларни гулдурос қарсаклар остида ташқарига чиқаришга ҳаракат қилишибди. Оркестр эса "Авлиёлар жаннатга кирганда" мусиқасини чалибди. Ҳамма азоб чеккан ҳайвонлар хурсандчилик билан кўп кутилган озодликка учиб чиқишини кутишибди.

Бироқ, эшаклар байрамни бир тийин қилибди. Улар молхонадан чиқиш ўрнига кутилмаганда молхонанинг бир бурчагига тиқиилиб олишибди. Шундан сўнг молхоначилар ўжар ва саркаш эшакларни куч билан таёқ билан уриб ҳайдашга ўтибди.

Эшаклар қўрққанидан озодликка қочиб чиқа бошлабди. Буни кўрган омма қарсак чалишни бошлабди, бироқ бу ҳурсандчилик узоққа чўзилмади, эшаклар жойларида тўхтаб қолишибди. Улар бироз ердаги ўтни чайнаб, думларини ликиллатиб молхонага қайтибди.

Молхона ҳаётида яшаб мамнун юрганлар озодлик нималигини била олмайди.



Эшакларга ўхшамаслик учун қулликдан ҳазар қилиш керак. Бу эса, Ҳуррият, Озодлик учун жон берган ва не бир буюк салтанатларни қурган мард боболар тарихини ўрганиш ила амалга ошади.

Интернетдан

Абу Муслим тайёрлади