loader
Foto

Афинада биринчи масжиднинг тантанали очилиши спектакл бўлиб чиқди

Вотаникосдаги жойда қурилиш ишлари якунланди, лекин бинони топшириш амалга ошмади.

Манбаларнинг маълумотларига кўра, энг оптимистик сценарийда масжид шу йил охири – келаси йил бошида ўз ишини бошлаши мумкин.

Бунда июнда бўлиб ўтган очилиш маросимида диний ишлар бўйича вазир Костас Гавроглу масжид сентябрда ўз ишини бошлаши учун барча ҳаракатлар амалга оширилаётганини маълум қилди.

Амалдорлар маъмурий ходимлар тақчиллигини баҳона қилиб кўрсатмоқда, уларни бошқа департаментлардан ўтказиш камида уч ой вақт талаб қилади, шунингдек бинода бу ходимлар учун офислар ҳали жиҳозланмаган.

Бундан ташқари, бинода сув таъминоти ва канализация хизматларига тендер ҳам ҳали эълон қилинмаган.