loader
Foto

Ингушетияда янги муфтий сайланди

Регламентга кўра, муфтий Хамхоев йиғилиш бошида беш йил давомида низоли вазиятларни бартараф қилиш, аҳолини диний-ахлоқий тарбиялаш соҳасидаги ишлар ҳақида ҳисобот берди. Сўнгра жараён доирасида имомлар ва уламолар кенгаши МДМ раҳбари лавозимига ўз номзодларини таклиф этдилар.

Кворум учун 43 киши иштироки зарур эди, съездда 50 дн ортиқ делегат иштирок этди.

Ингушетия муфтия ва қозисини сайлаш ҳар беш йилда бир марта бўлиб ўтади. Бирон-бир номзодни илгари суриш учун тарғибот ишлари ўтказилмади. Мартазанов учун 47 киши овоз берди, тўрт киши бетараф қолди. Илоҳиёт мутахассислари Али Арапханов ва Магомед-Башир Аушев ўз номзодларини қайтариб олдилар.

Бош масжид имоми ёрдамчиси Исмаил Цороев қози лавозимига сайланди.

Хамхоев Ингушетия муфтийлигини 15 йилдан ортиқ бошқарган бўлиб, учинчи муддатга 2014 йил июлда сайланганди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР