loader
Foto

ОАВ: малика Хайя янги муҳаббати сабабли Дубай ҳукмдоридан қочиб кетди

Нашр маълумотларига кўра, қочиб кетган маликанинг мотивларидан бири тансоқчиси – 36 яшар собиқ пиёда аскар Рассел Флауэрс билан муҳаббат бўлган.

Эркак 5 йил давомида хизмат тақозоси билан бутун дунё бўйлаб барча сафарларда маликага ҳамроҳлик қилган. Хабарда қайд этилишича, Хайя унга ферма совға қилган ва у турмуш ўртоғи билан ажрашганидан сўнг 2018 йил шу ерга кўчиб келган, бундан ташқари, малика Range Rover автомобили ва нархи 50 000 фунт бўлган ов милтиғи ҳам совға қилган.

Ишқий муносабатлар ҳақида илк гап-сўзлар матбуотга чиқиши билан, Флауэрс шошиб Дубайни тарк этди. Айнан у бугунги кунда Хайя бинт ал-Хусейн ва Муҳаммад бин Рашид Ал-Мактум ўртасидаги никоҳ бузилишининг асл сабаби деб айтилмоқда.

Қолаверса, никоҳ бузилиши малика учун бу қадар оғриқли бўлиб чиқмаслиги мумкин, ахир эр-хотин 4,5 миллиард фунтга тенг бўлган улкан бойликни бўлишишларига тўғри келади.