Турнир олимпиада тизими бўйича бўлиб ўтди, яъни ютқазган чиқиб кетди. Қоидага кўра икки қатнашчи галма-галдан бир-бирининг жағига бештадан шапалоқ туширади. Агар зарба нотўғри берилса, яъни қулоқ ёки кўзга тегса, қатнашчи огоҳлантириш олган, рақибига эса яна иккита шапалоқ уриш имкони берилган. Иккита огоҳлантириш – автоматик равишда чиқиб кетишни англатади.
Шунингдек, қатнашчилар нокаут ёки нокдаун олганда ҳам ютқазган ҳисобланади. Бундай турнирлар ўтказишни ташкилотчилар мунтазам асосда йўлга қўймоқчи, навбатаги мусобақани августда ўтказиш режалаштирилган.
Исломда бундай ўйинлар тақиқланган. Юзга уриб бўлмайди.