loader
Foto

Россия ва Туркия доллардан воз кечишга тайёрланмоқда

Хабар қилинишича, ҳужжат лойиҳаси тайёр ва ҳозир унинг устида икки мамлакатнинг мос келувчи маҳкамалари ишламоқда.

Россия Федерацияси ва Туркия ўртасидаги ҳисоб-китобларда рубл ва лирага ўтишга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида ахборот келаси ҳафта Анталияда бўлиб ўтадиган савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Россия-Туркия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси арафасида пайдо бўлди.

Миллий валюталарда ҳисоб-китобларни ривожлантириш бугунги кунда ғарб санкциялари ва ҳисоб-китобларда доллардан фойдаланишда юзага келадиган муаммолар туфайли Москва олдида турган энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.