loader
Foto

Қозоғистон раҳбари Худога ишонади ва масжидга боради

У атеист эмаслигини маълум килди. «Мен Худога ишонаман, Парвардигор мавжудлигига ишонаман», - деди Қосим Жўмарт Тўқаев.

 Қозоғистон президенти шунингдек, бутун ҳаёти мобайнида чинакам коммунист бўлган отаси ўлимидан бир неча йил олдин динга фаол қизиқиб колганлигини ҳикоя қилиб берди. Бир куни отаси ўғлидан хориж сафаридан Қуръон келтиришини сўрабди. Ўша пайтлар, яъни 70-80-йилларда чегара орқали бундай нарсалар олиб ўтиш хавфли эди, лекин араб тилидаги миттигина Қуръон ва суралар қайд қилинган пленкаларни Қосим Жўмарт Тўқаев отаси учун Сингапурдан келтирган, хабар қилади informburo.kz.